ЁХУД ЎЗБЕКИСТОН ЖУРНАЛИСТИКАСИНИНГ ЖОНКУЯРИ ТАҚИҚДАМИ?
Бир замонлар давлат идеологиясининг темир-метин қалқони ҳисобланган бир мулозим “мирзо” “запрет”ларининг асоратлари ҳамон ижод ва ижодкор аҳли учун тўсиқ бўлмоқда. У чизиб берган “қора рўйхат” кўплаб ижод аҳли вакиллари учун маънан ва руҳан эзиш, мавжуд ҳукуматга нафрат туйғуси билан яшашга маҳкум этган эди.
Аммо афсуски, бу “қора рўйхат” янги, эркин ва очиқ жамиятда ҳам сақланиб қолаётганга ўхшайди.
Журналист ва журналистикамизга масъуллардан бўлган Президент матбуот котиби ҳам Ўзбекистон журналистикасининг жонкуярини кўра олмаяпти. Кечагина корпоратив ҳолда байрамни нишонламаслик ҳақидаги чиқарган махсус қарорга ҳам эътибор қилмасдан, журналист ва блогерларга янги йилни нишонлаб берган Асадовнинг кўзлари бу журналистимизга келганда нима учундир илғамади.
Ҳатто журналистлар орасига янги ҳаво олиб кирганини иддао қилаётган Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси унинг ёнига боришга қўрқади. Нега?
20 йил мобайнида ижодкор халқи қўрқув исканжасида яшади, бу сиёсат тугатилганига 5 йил бўлган бўлса-да, насимлари ҳали ҳамон эсмоқдами?
Айтаримиз шуки, шу вақтгача ҳеч кимга, бутун бошли тузумга бўйин эгмаган ижодкорни бундан кейин ҳам тақиқлар билан тиз чўктириб бўлмайди.
Тез орада. Rost24.uz сайтида тузумларга бўйин эгмаган ҳақиқий журналист ҳақида мақола эълон қилинади.
Бизни кузатиб боринг.