Миллиардлаб маблағни сарфлаётган вазирлик Ўзбекистоннинг 86-ўринда экани билан фахрланмоқда

22.09.2021 17:59

Глобал инновацион индексида 86-ўриндалигимиз аслида фахрланарли ҳолатми?

Бошқа мамлакатлар ҳам инновацион соҳага Ўзбекистон сарфлаётганчалик маблағ сарфлармикан?

Инновацион ривожланиш вазирлиги Ўзбекистон Глобал инновацион индексида 132 мамлакат орасида 86-ўринни эгаллаганини маълум қилди. 

Ҳаттоки, Ўзбекистоннинг Глобал инновацион индексдаги ушбу ўрнига бағишлаб махсус пресс-конференция ҳам ўтказди.

Ушбу рақамлар АҚШнинг Корнель университети, Франциядаги Insead бизнес мактаби ва Жаҳон ташкилотининг маълумотларига кўра, деб берилган.

Шунингдек, Ўзбекистонда инновацияларни жорий этиш учун мавжуд ресурслар ва шартлар кичик индексида ўтган йилнинг натижалари 6 поғонага кўтарилиб, 75-ўринни, инновацияларни жорий этишнинг амалий натижалари кичик индексида эса Ўзбекистон 18 поғонага кўтарилиб, 100-ўринни банд қилгани ҳам айтиб ўтилган.

Нега вазирлик бундай қуйи ўринлар билан ҳам фахрланган? Шов-шув қилишга арзигулик тарихий воқеа эдими аслида?

Чунки бу индексда Қирғизистон 98 ва Тожикистон 103-ўринни эгаллаган. Биз улардан олдиндамиз, муҳими шу! Аммо бу индексда бизга қардош бўлган Туркия 41, биздан деярли 2 баравар олдинда бўлган Россия 45, ҳаттоки қўшни Қозоғистон 79 ўринни эгаллаб турибди. Ўзбекистон билан бир йилда мустақилликка эришган Озарбайжон 80-ўринни эгаллаган.

Аслида бу вазирликка берилган имтиёзлар, маблағлар ва рағбатлар билан биз Россия, Туркия ва Қозоғистондан ҳам олдинга чиқишимиз учун етарли эмасми?

Масалан, бу вазирликни ташкил этишга доир Президент қарорида:

ягона ижтимоий тўлов ва тўлов манбаидаги юридик шахслардан олинадиган фойда солиғидан ташқари барча турдаги солиқлардан;

белгиланган тартибда тасдиқланган рўйхат бўйича республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва Жамғарма маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган илмий-лаборатория асбоб-ускуналари божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) озод қилинган.

Бундан ташқари, вазирликнинг вазифаларни амалга ошириш учун жалб этилган чет эл мутахассисларига ажратилган маблағларни бошқа давлатларнинг кирим-чиқим қоғозларида учратиш амримаҳол. Ҳатто Россия ва Қозоғистонда ҳам.

Шунингдек, Инновацион ривожланиш вазирлиги биргина Халқаро инновацион ҳафталик давомида хорижий компаниялар билан инвестицион ҳамкорлик бўйича 6 та келишувни 205 миллион АҚШ долларига имзолаган.

Давлат шунча маблағ ажратяпти, хориждан инвестициялар кириб келмоқда. Инновацион ривожланиш вазирлигимиз эса Ўзбекистон “қуйи ўрта даромад” гуруҳидаги давлатлар орасида 10-ўринни эгаллагани билан фахрланмоқда.

Ўзбекистон бу гуруҳ мамлакатлари (даромади ўртачадан паст) орасида Ўзбекистон институтлар кўрсаткичлари, инсон капитали ва фан, инфратузилма ва ички бозорнинг ривожланиши бўйича етакчи ҳисобланаркан. 

Қачонгача паст рейтингли давлатлардан олдиндалигимиз билан фахрланамиз? Бошқа давлатлар олдинга қараб интилса, ўзидан олдиндаги мамлакатлардан хулоса қилса, биз орқамизда нечта давлат борлигини санаймиз.

******

Мавзуга оид мақолалар: 

Инновация бўйича 100 га яқин ҳужжат қабул қилинди, ўндан ортиқ ташкилот очилди. Аммо натижадан дарак йўқ

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
8
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
11.09.2022 21:07
Давлатлараро иннаватцион вазирликларига маблаг ажратилиши рейтингини элон килинг биз хам билайлик узбекистон бошкаларга нисбатан олганда канча маблаг сарфлаябди шункорларимиз 1чи уриндами ёки 86чими.
05.01.2022 01:54
"Бунда ал-Жабр, ал-Кимё, бунда тенглама–ю интеграл, Бунда Алгоритм, бунда тизим, net – netларнинг Ziyoси. Бунда аэро, бунда мини, нано электроника , Бунда технология, бунда инновация ғояси. Бунда ТАРТИБ, бунда ИНТИЗОМ, бунда БИЛИМ, бунда КУЧ, Бунда ҚОНУН - ҚОИДА, ўзбекнинг ИНВЕСТИЦИЯСИ." "Эмас осон бу майдонда бўлиб турмоқ ҳаракатда – Қанча мушкул муаммодир бор экан бир формуласи." Энг катта йўқотиш бу: Формуладан фарқламаслик формулани, Фарқламаслик, формуладан формулани, Фойдасидан фойдаланмаслик формулани, Фойдаланмаслик фойдасидан формулани.
04.10.2021 16:00
Хаа узбекмизда узбек
27.09.2021 14:01
Gde izoh?
24.09.2021 09:30
Онги паст одамлар чикиб колган уша вазирликка.... Кариндош буса ажаб мас.бир холани аварасими углими. Шунчун хафа булиш керакмас. У ерда откатлар тез тез учраб туради манимча🥶🥶🥶
23.09.2021 18:57
Киритилган сармояни сурови йук,шунга узгариш лозим даражада эмас.
23.09.2021 16:02
Бу сохани хам ебтоймаслар эгаллага булса керак. Аввалом узларини , узларини, узларини кейгин фазифвсини уйлашса нима чикади?
23.09.2021 11:39
Hurmatli sayt muharrirlari, xalqimizda bir gap bor:"O'ynab gapirsang ham o'ylab gapir". "Dovyurak ritsar Ayvengo haqida qissa"si masxarabozi kabi, erkinliklarga erishgach nima qilishni bilmay qoldik. Atom kuchini o'tin yorishga ishlatmaylik.Vazirlik olg'a