СТАТИСТИКА: Ўзбекистонга 10 йилда 14 миллион, 5 йилда эса 20.5 миллион сайёҳ келган

18.09.2021 08:21

Карантиндан олдин 2019 йилнинг ўзида 8 279 000 нафар сайёҳ Ўзбекистонга келган.

Ўзбекистоннинг эшиклари очилиши баробарида охирги йилларда мамлакатимизга чет эллик сайёҳларнинг кириб келиши сезиларли даражада кўпайди. 

Буни 10 йиллик ва 5 йиллик кўрсаткичлар билан таққослаганда яққол кўринади. 2006-2016-йилларда 10 миллион нафар сайёҳ келган бўлса, бу кўрсаткич 5 йилда 20,5 миллионни ташкил қилди.

2006 йил - 554 772

2007 йил - 720 391

2008 йил - 879 321

2009 йил - 1 214 751

2010 йил - 1 473 143

2011 йил - 1 394 805

2012 йил - 1 894 996

2013 йил - 2 226 230

2014 йил - 1 361 961

2015 йил - 2 225 991

2016 йил - 2 027 035

Ўтган давр мобайнида АҚШ, Чехия, Польша, Япония, Германия, Италия, Малайзия, Индонезия, Россия, Хитой каби давлатлардаги ватандошлар билан ҳамкорликда 40 мингтадан ортиқ тарғибот материаллари тарқатилди. Туризм салоҳиятини тарғиб қилиш мақсадида 90 га яқин форум ва акция ўтказилди.

2017 йил - 2 690 074

2018 йил - 5 346 219

2019 йил - 8 279 000

2020 йил - 1 504 100

2021 йил - 691 700

2020-2021-йилларда карантин қоидалари сабаб ўсиб бораётган туристик оқим кескин тушиб кетди. Аммо ундан олдинги 2017-2018, 2019 йиллардаги юқори натижалар билан 5 йилда жами 20,5 миллион саёҳатчи юртимизга келган.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
1
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар