"Mobi uz" компанияси ҳам абонентларнинг пулини ўмармоқдами?..

08.12.2020 08:03

Депутат Расул Кушербоев бу компания билан ҳам худди шундай ҳолат содир бўлаётгани ҳақида маълум қилди

Куни кеча Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг узоқ вақт давом этган ҳаракатлари натижасида «BEELINE» компанияси ўз абонентларидан асоссиз олган 20 миллиард сўм маблағларни абонентларга қайтарилиши таъминланибди.

Бу олқишга сазовор иш албатта.

Афсуски бундай ҳаракатлар сўнгги вақтларда "Mobi uz" компанияси абонентлари билан ҳам содир бўлмоқда.

Шахсан ўзим гудок чақирувидан сўнг "овозли хабар" қолдириш хизматининг автоматик ёқилиб, ҳисобимдан пул ечиб олинишидан норози бўлиб компанияга мурожаат қилдим. Чунки мен бу хизматдан фойдаланишга буюртма бермаганман, компания ҳам таклиф бериб розилигимни олмаган. Бу абонентларга нисбатан ғайриқонуний ҳаракат.

Бироқ компания буни тўхтатиш ва асоссиз олинган маблағларни қайтариш бўйича мурожаатимни ҳал қилмади.

Шундан сўнг, фуқаролик позицияси нуқтаи назаридан Монополияга қарши курашиш қўмитасига мурожаат қилдим.

Умид қиламанки, бу масала ҳам тез кунларда қонуний ҳал этилади. Мазкур масалада яна бир бор аввало соҳага масъул назорат идораларини сўнг фуқароларни бефарқ бўлмасликка, истеъмолчи сифатидаги ҳуқуқларини рўёбга чиқаришда фаол бўлишларига чақириб қоламан.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
3
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар