Шавкат Мирзиёев Хўжанд халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди

11.06.2021 13:02

Ӯзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикасига бӯлган давлат ташрифи давомида 11 июн куни Суғд вилоятининг қадимий Хужанд шаҳрига ташриф буюрди.

Олий мартабали меҳмонни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон, Суғд вилояти раҳбарияти ва жамоатчилик вакиллари қӯшничилик, дӯстлик ва меҳр-муҳаббат анъаналарига риоя қилган ҳолда қизғин ва самимий кутиб олдилар.

Икки давлат раҳбарлари — Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Ӯзбекистон Республикаси Президенти ҳурматли Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий иродаси Тожикистон — Ӯзбекистон муносабатларида янги босқични бошлаб берди.

2018 йили Тожикистон ва Ӯзбекистон ӯртасидаги чегара постлари очилди. Икки томонлама мулоқот ва музокаралар, ҳар икки давлат бошлиқларининг расмий сафарлари, дӯст ва биродар мамлакатлар ӯртасида стратегик шериклик тӯғрисидаги битимларнинг имзоланиши, фуқароларнинг эркин борди-келдиси таъминланиши савдо-иқтисодий, гуманитар ва илмий-маданий ҳамкорликларни мустаҳкамлашга замин яратди.

Давлатлараро битимлар доирасида икки мамлакат вилоятларининг турли соҳаларни қамраб олган минтақавий алоқалари ривожланиб бормоқда.

Икки давлат раҳбарлари-Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Ӯзбекистон Республикаси Президенти ҳурматли Шавкат Мирзиёев ушбу сафар чоғида саноат корхоналари, энергетик иншоотлар, Суғд вилоятидаги тарихий-маданий объектларни кӯздан кечирадилар ҳамда саноат, тижорат ва тадбиркорлик доиралари вакиллари, илм, маданият аҳли ва зиёлилар билан мулоқот қиладилар.

Зухриддин Умаров, 
Тожикистондан Rost24.uz учун махсус

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар