Мардикорликка чиққан Анора Содиқовага тажовуз уюштирилди ёхуд ИИБ ва Миллий гвардиянинг журналистларга қилган найранглари

31.05.2021 18:16

“…2018 йил Афғонистонга борганимда ҳам бошимдан бир тола сочим тўкилмаганди. Аммо, мусаффо осмон остида, "Миллий гвардия”дек қўриқчилари бор мамлакатимизда ўлиб кетишимга оз қолди..." (А.Содиқова) 

Зўравонлик, шантаж, туҳмат, атайин жанжал чиқариш, оломонни гиж-гижлаш — журналист Анора Содиқова касбий фаолиятида аянчли ҳолат рўй берди.   

Журналистика Ўзбекистонда хавфли касблар сафига кирадими?

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тизим ходимлари истаган фуқарони жиноятчига, хоҳлаганини жабрдийдага, ва албатта, истаганини туҳмат билан қамоққа тиқиш даражасидаги тузулмага айлангани ҳақиқатми?

Миллий гвардия, ИИБ каби тизимлар фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларни қанчалик ҳимоя қила олмоқда. Нима учун жамиятимизда ҳуқуқни муҳофаза қилиш тузулмаларига ишонч сўниб кетган?

Журналист Анора Содиқова ўз касбий фаолиятини амалга ошириш жараёнида жиддий зўровонлик ва тажовузга учраганини баён қилади.

"Журналистик суриштирув билан “Журналист касбини ўзгартиради” лойиҳаси асосида Келес мости остидаги мардикор бозорига бордим. Ҳаммаси яхши кетаётганди. Миллий гвардия келиб аралашди, телефонимни сўради, мен бермадим. Сўнг орқамдан 4 нафар аёл келиб менга ташланиб телефонимга ёпишди. 
Энг қизиғи, менинг сочларимни тортиб, калтаклаётган аёллардан мени “Миллий гвардия”миз ҳимоя қилмади (балки истамагандир). Уларга қўшилиб, телефонимни сўради. Ҳамкасбларим ёрдамида бир гуруҳ тажовузкор аёллардан қутилиб қочдим.
2018 йил Афғонистонга борганимдаям бошимдан бир тола сочим тўкилмаганди. Аммо, мусаффо осмон остида, “Миллий гвардия”дек қўриқчилари бор мамлакатимизда ўлиб кетишимга оз қолди..."

Батафсил тез орада Rost24.uz ахборот сайтида ўқийсиз. Кузатишда давом этинг.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
22
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
05.07.2021 01:03
Нега улар сизни химоя килиши керак. Улар хукуматни халкдан химоя килиш учун тузилганку. Нега энг катта ойлик, биринчи уринда уй жой бн таъминланяпти, мабодо кутарилиб колсангиз сиздан химоя килиш учун. Яхши бокилган л...
04.06.2021 20:14
Davomi qani
01.06.2021 21:18
ҳув ана у яшикдаги аҳволи оғир "Халқ сўзи"дан сўранг
01.06.2021 20:46
Ииб миллий гвардия Халк душманлари. Узбекистан тараккиетига Карши кучлар сифатида бахолайман. Улар биз хисобимиздан маош олишади, лекин бизни хурлашади. Золимларга Карши бирлашайлик.
01.06.2021 19:54
Хозир Мусаффо Узбекистонда хеч кимга ишониб булмайди...
01.06.2021 04:00
Miliy gvardiya -millat dushmanimi.