Тадбиркор ҳуқуқлари  ҳимояси янги босқичда

27.08.2025 11:58

Барча бизнес вакиллари томонидан интизорлик билан кутиладиган Давлат раҳбарининг тадбиркорлар билан Очиқ мулоқоти бу йил ҳам муаммоларни ўзига хос ечими  билан эсда қоладиган бўлди. 

Бу форматдаги учрашувларда тадбиркорларни қийнаб келаётган кўплаб тизимли муаммоларга ечим топилиб, берилган имкониятлар янги иш бошлаётган  кўплаб  тадбиркорларни рағбатлантирувчи омил бўлаётганлиги ҳеч кимга сир эмас.

Хусусан  “Тадбиркорлар виртуал офиси” ахборот портали тушган мурожаат, таклифлар таҳлили ва бевосита мулоқот натижалари бўйича қабул қилинган Фармон билан тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, зарур молиявий ва инфратузилмавий шароитларни яратиш учун ажратиладиган молиявий ресурслар ва уларнинг манбаалари, Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш, туризмни ривожлантириш учун имтиёз ва преференциялар ва солиқ тўловчиларни рағбатлантириш чораларини кўзда тутувчи механизмлар белгилаб берилди. 

Энг асосийси мазкур тадбирларни амалиётга  жорий қилишнинг аниқ муддатлари, масъул Вазирлик ва қўмиталар кўрсатилиб, топшириқларни ижросини таъминланмаган  масъулларнинг жавобгарлик масаласи ҳам белгилаб берилди. 

 

 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар