Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланган турли соҳа вакилларига мукофотлар тантанали равишда топширилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Шавкат Мирзиёев маросимда барчани Мустақиллик байрами билан табриклаб, сўнгги саккиз йилда мамлакат иқтисодиёти 115 миллиард долларга етгани, бу йил эса 130 миллиард доллардан ошиши кутилганини қайд этди. Шу билан бирга, уй-жойлар қурилиши, инфратузилма, таълим ва соғлиқни сақлашда эришилган ютуқлар ҳақида тўхталди.
Президент юксак мукофотлар соҳибларини самимий табриклаб, уларнинг мамлакат тараққиётидаги муносиб ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди.