Нима учун 40 ёшдан кейин озиш қийин кечади?

04.12.2020 11:51

Ёш катталашиши билан семириш ва озишдаги қийинчиликлар табиий хол. Бироқ буни олди олинмаса саломатликка жиддий зарар етказиши мумкин. АҚШнинг Huffington Post нашри 40 ёшдан кейин семиришга туртки берувчи омилларнинг рўйхатини тузиб чиқди. Улар қуйидагилар:

УЙҚУ

30-40 ёшлар атрофида одатда ташвишлар билан овора бўлиб юрамиз таассуфки уйқу соатини камайтиришга ҳаётнинг ўзи мажбур қилади. Уйқу жараёни бузилиши гармонларнинг ўзгаришига олиб келади бу эса ўз навбатида организмда моддалар алмашинувини камайтиради ва сиз семира бошлайсиз.

ПЕСТИЦИДЛАР

Яхшилаб ювилмаган мева сабзавотлар орқали организмга пестицидлар тушиши мумкин. Бу эса ўз навбатида семиришга сезиларли таъсир қилади. Шунинг учун меваларни тоза холда ва табиийларини йейишга одатланинг.

ЕЛИМ ИДИШЛАР

Ошхонангиздаги идишлар бир қур кўздан кечиринг. Улардан қанчаси елим? Агар билсангиз елим идишларда сақланган овқатларни еб ҳам биз организмимизда ёғ йиғилишига туртки берган бўламиз.

ХАРОРАТ

Иссиқликни хушлайсизми ёки совуқни? Билсангиз бу ҳам семиришга жиддий таъсир қилади. Хона ҳароратининг пасайиши билан организмингиз “ёғлар тўфон”и деб аталувчи гармонларни ишлаб чиқара бошлайди. Бироқ, хавотирга ўрин йўқ, “ёғлар тўфон”и аслида бизнинг дўстимиз. У организмда қувватни эритиш йўли билан тана иссиқлигини сақлаб туради. Аммо, бу гармон дўстимиз ёшимиз каттайиши билан йўқолиб боради. Оқибатда семириш учун яна бир йўл очилади.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
3
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар