• Ишлаб топган пулларингиз уйингизни яхши кўриб қолиши учун маош
олинган кун ундан ишлатмаслик лозим. Ўша пул тийинигача албатта уйда тунаши
• Қуёш уфққа бош қўйган пайти пул санаб, ҳисоб-китоб қилмаслик керак.
• Янги чиққан ойга бўш ҳамённи кўрсатмаслик керак, акс ҳолда ҳамёнингиз
• Тирноқни сешанба ёки жума кунлари олиш керак, айтишларича, бу пул
• Агар сизни адашиб кимгадир ўхшатиб юборишса, кўп ўтмай сизни катта
• Топиб олинган майда пуллар кўз ёши келтиради.
• Тушда танга кўриш кўз ёши ёки ёмон хабардан даракдир.
• Арзон ҳамён сотиб олманг, уларда қашшоқлик қуввати бўлади.
• Ҳамёнингиздан тўсатдан тўкилиб кетган пулларни ўнг қўлда йиғиб олиб,
• Стол устида ўтириш мумкин эмас, бу камбағалликка олиб келади.
• Шунингдек стол устига қўлқоп, қалпоқ ёки калит қўймаслик керак.
• Уйнинг бурчакларига ташлаб қўйилган тангалар пул чақиради.
• Уйни бир вақтнинг ўзида иккита супурги билан супуриш мумкин эмас. Яна
кечқурун уй супуриш билан хонадаги баракани ҳам супурилиб кетади, дейишади.
Супураётганда остонага қараб эмас, балки уйга томон супуриш лозим, акс ҳолда
баракани кўчага чиқариб юбориш мумкин.
• Янги ҳамён сотиб олганингиздан кейин унга ва солинаётган пулларга
• Пул ҳисобни яхши кўради. Шу боис доим ўзингизга берилган пулни сананг.
• Янги туғилган чақалоқ ёстиғи тагига пул қўйиш ҳам бойлик чақиради,
• Ҳамёнда ҳамиша пул бўлиши учун унда бирон бир эски тангани олиб
• Пулингиз доим мўл бўлиши учун ўзингизда мавжуд майда пулларни
йўлингизда учраган гадойларга тарқатинг.
• Катта қийматли пулни йил давомида сақланг, айтишларича, кейин у
сизнинг қувватингиздан куч олиб, пул чақира бошлар экан.
• Уйда ҳуштак чалса, стол устидаги урвоқларни қўл билан сидириб олса пул
бўлмас эмиш.
• Ойликни ошириш ҳақида бошлиққа чоршанба куни гапирган маъқул экан.
• Қўшнига нон ва туз бериб бўлмайди – уйингиздаги барака бошқа хонадонга
кетиб қолиши мумкин.
• Иложи борича қарз олманг, аксинча – қарз беринг. Бу билан пулларни
гўёки орқага кўпайиб қайтишга дастурлаштирасиз.
• Жавондаги қишки кийимлар чўнтагига пул солиб қўйишга одатланинг.
Лекин шуни унутмангки, пуллар йиртиқ чўнтак, узилган тугмачаларни
ёқтиришмайди.
• Ҳеч қачон ҳамённи бўш сақламанг, унда лоақал тангалар турсин. Қоғоз
пуллар олд томони билан, бир қатор қилиб, чиройли тахланиши керак. Тангалар
ва қоғоз пулларни ҳамённинг битта жойида сақламанг.
• Ҳамён пул учун уй саналади, шу боис уни озода ва тартибли тутинг. Ҳеч
қачон унга пулларни ғижимлаб солманг. Пулга эътибор, ҳурмат билан
муносабатда бўлинг. Шунингдек, ҳамёнда «бахтли танга» (пешона тери билан
топилган биринчи ойлик, омадли бир ишдан келган даромад ва бошқалар) турсин,
уни ишлатманг. У худди пул чақирувчи тумор кабидир. Акс ҳолда, пуллар хафа
бўлиб, қўлингизга келмай қўяди.
• Кириш эшиги олдини яхшилаб ювиб, гиламча тагига тангани юз томони
билан қўйиб қўйинг. Шунингдек музлатгичга, озиқ-овқат, банкалар турадиган
ертўлага ҳам пул ташлаб қўйинг. Бироқ танга моғорласа, акс натижа келиб чиқиши
мумкинлигини унутманг ва пулларни янгисига алмаштириб туринг.
• Бирон нима харид қилганингизда, қайтимини сотувчи қўлидан олманг. У
бирон бир идишга қўйсин, сиз ўша ердан олинг.
• Дўконда пулни очиб берманг, бу билан унинг қувватини чиқарган бўласиз.
Қоғоз пулни буклаб, букилган қисми билан сотувчига узатиш керак.
• Бироз пулни дастурхон тагига солиб қўйинг – уйда ҳеч қачон пул бўлмай
қолмайди.
• Пул дарахти (толстянка)ни тувакка ўтқазиб, парваришласангиз, нафақат
уйингизни безайди, балки молиявий аҳволингизни ҳам яхшилайди.
• Қарзни кечқурун эмас, балки эрталаб берган маъқул. Яна қарзни
олганингизга қараганда майда пуллар билан қайтариш керак.