Лизингга машина олиш қулайми ёки хатарлими? +(видео)

12.05.2021 06:26

Дунёнинг кўплаб мамлакатларида автомашинани кредитга олиш энг маъқул йўл ҳисобланади. Биздачи, фуқароларимиз автомашинани кредитга ёки нақд пулга олишни афзал биладими деган сўровномага кўплаб фуқароларимиз нақд пулга деб жавоб беришди. 

Ҳақиқатдан ҳам охирги вақтларда автолизинг фирмалари билан шартнома тузиб алданиб қолаётганлар ҳақида кўп эшитаяпмиз.

Бахтиёр Аҳмедов 2020 йилнинг 1 февралида "Нексия-3" русумидаги автомобилни харид қилиш учун "Умид автолизинг" фирмаси билан шартнома қилади. 80 млн 62 минг сўмга қилинган шартнома бир мунча вақт ўтиб автомашинанинг нархи ошиши важи билан айнан шу автомашина учун 106 млн. 420 минг сўмга шартнома қилинади. 

Бахтиёр Аҳмедов 10 ой давомида мазкур фирмага 122 миллион сўмга яқин маблағ тўлаган, аммо фирма автомобилга эгалик ҳуқуқини бермаган, мазкур репортажда жабрланувчи қандай қилиб бу муаммога ечим топганлиги ҳақида ҳикоя қилинади?

Рухсора Ғофурова,

Сирожиддин Хошимжонов (видео)

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар