Ички ишлар вазирлигининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари полковник Эрали Бозоровнинг матбуотга маълум қилишича, 2020 йилда халқаро ва давлат аҳамиятидаги йўлларда тезлик билан алоқадор бўлган йўл-транспорти ҳодисалари кўпайган.
“2020 йилда 6983 та йўл-транспорти ҳодисаси содир этилган. Уларда 6591 нафар фуқаро тан жароҳати олган, 1962 нафари эса вафот этган. Бахтсиз ҳодисаларнинг аксарияти кечаси 23:00 дан 02:00 гача содир этилган. Тезлик билан боғлиқ вазиятлар, асосан, халқаро ва давлат аҳамиятидаги йўлларда кузатилган. Шу боис бу йўлларда тезликни чеклаш, ходимлар дислокациясига тегишли ўзгаришлар киритилган”, дейди Эрали Бозоров.