Ўзбекистонда 1 апрелдан автомобилларни рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун тўловлар 68 баравар (34 минг сўмдан 2.32 млн сўмгача), электромобиллар учун эса 15 бараварга ошиши тасдиқланган эди.
Rost24.uz ушбу мавзу бўйича одамлар фикрини ўрганди.
Автомобилларни рўйхатга олиш 68 бароварга кўтарилди. Бу ҳақида фикрингиз қанақа?
- Жуда баланд. Қонун чиқараётган одамлар ҳам вазиятни кўриб чиқиши керак-да олдин.
- Элекртромобил олганман. Олдин 100 мингга ҳам бормасди, лекин ҳозир 500 минг атрофида бўляпти. 68 баравар, бу менимча халқни қийнаш.
- Бу жудаям нотўғри. Бу масалани кўтармоқчи бўлса сабаб кўрсатилиши керак. Нима учун 68 бараварга кўтарилди? Ўзбекистон мустақил бўлгандан бери нарх бу даражада кўтарилган эмас. Буни кўтараётган мутасаддилар халқни ҳам ўйлаб кўриши керак эди.
- Пенсионерларга қийин. Қарз олиб келяпман. Пенсионерларга имтиёз бўлса ҳам майли эди.
Элекртромобил учун 15 баравар кўтарилган нарх, оддий машиналар учун 68 бараварга кўтарилди. Бу қанчалик тўғри?
- Бу менимча, электромобилларни ривожи учун қўйилаётган биринчи қадамдир. Буни ҳам халқ муҳокамасига қўйиш керак.
- Электромобилни пули бор ҳайдайди. Оддий ўзимиздан чиқаётган машиналар кўтарилиши хато.
- Электромобилларни биз пенсионерлар ололмаймиз-да.
- Ҳозирги миқёсда олиб қарайдиган бўлсак, тўғри. Электр энергия ошади, дегани бу менимча.