Тошкент ҳавосининг кундан кунга ёмонлашиб бораётгани барчамизга маълум. Ҳавоси ифлосланган давлатлар қаторидан Тошкент ҳам ўрин олгани ачинарли ҳол. Аслида Тошкентдаги ҳавонинг ифлосланишига асосий сабаб нима? Соҳадаги амалдорлар томонидан ушбу муаммо учун қандай ечимлар бериляпти?
Ўзи ҳавони яхшилаш учун биринчи навбатда нима қилиш керак? Бугун биз худди шу каби саволлар билан одамларга юзландик ва улардан турлича жавоблар олдик.
Тошкент ҳавосининг ифлосланишига асосий сабаб нима деб ўйлайсиз?
- Қурилишлар кўплигидан бўлса керак.
- Планлаштиришнинг бузилиши.
- Ҳамма ҳар жойга чиқинди ташлайди, сигарет чекади, шунга.
- Менимча, машиналар кўплиги учун бўлса керак.
- Биринчи ўринда шу завод, фабрикалар менимча.
- Қурилиш албатта.
- Инсонларнинг эътиборсизлиги бўлса керак.
- Белгиланган жойга чиқиндиларни ташамаслик-да.
- Бу тўғридан-тўғри қурилишларга боғлиқ, қурилишлар кўпайгани сари экологияга катта зарар кўрсатаяпти ҳамда дарахтлар кесилиб кетяпди.
- Машиналар деб ўйлайман, улардан чиқаётган ёнилғилар сабаб.
- Тўғриси билмайман, агар билганимда мен ҳам озгина оқибатларнинг олдини олишга ҳаракат қилган бўлардим.
Соҳадаги амалдорлар томонидан ушбу муаммо учун қандай ечимлар бериляпти, деган савол билан ҳам жамоатчиликка юзландик.
- Бу ҳақда хабарим йўқ лекин, тўғриси.
- Энди кўпроқ дарахтларнинг кесилишига эътибор бериладиган бўлди.
- Билмадим, хабарим йўқ, лекин шу масала кўтарилган.
- Дарахтлар экилиши бошланганига анча бўлди, энди кутиш керак.
- Ечим сезмаяпман, фақат ифлосланяпти-да.
- Энди-энди ҳаракатлар бошланди. Лекин анча вақт сукут сақлаш билан жавоб қайтарилди бунга.
- Тўғриси, экология ҳақида кузатмайман, лекин сезиларли нимадир қилганларини сезмадим.
Бизнинг кейинги саволимиз эса, ўзи ҳавони яхшилаш учун биринчи навбатда нима қилиш керак, деган савол бўлди. Ушбу саволга эса қуйидагича жавоблар олдик.
- Кўпроқ дарахтзорлар, яшил зоналарни кўпайтириш керак.
- Ҳар бир одам ўзини маъсул ҳис қилса, шунда Тошкент ҳавоси ўзгаради.
- Менимча дарахтлар, арчалар экишимиз керак ва ҳозирги кунда элетромобилларни кўпайтириш керак. Буларни янада ривожлантириш керак, нархларларини янада арзонроқ қилса, аҳоли ўша машиналарни сотиб олади ва атроф-муҳитга озгина бўлсаям фойдаси тегади деб ўйлайман
- Кўпроқ эътибор бериш керак табиатга.
- Кесишни ўрнига, кўпроқ дарахт экиш керак.
- Машинада камроқ юриш керак.
Сиз ушбу саволларга қандай жавоб берган бўлардингиз?