Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрь санасидаги 846-сонли қарорига кўра, Давлат хавфсизлик хизматига тегишли бўлган “Марказий бино” архитектура ёдгорлиги сифатида рўйхатга олинган ҳамда ушбу қарорда мазкур бино бадиий ёки ўзга маданий қимматлилиги туфайли унга гаров ва ипотека қўлланилиши мумкин эмаслиги қайд этиб ўтилган.
Қонун билан белгиланган тартибда маданий мерос объектлари рўйхатига киритилган бинолар сотувга қўйилиши мумкин эмас. Агар у хусусийлаштирилса ҳам хусусий мулкка айлантирган шахс томонидан унга қандайдир зарар етадиган бўлса Маданий мерос агентлигига тақдимнома билан чиқилиши керак.
Ушбу собиқ Давлат хавфсизлик хизмaтига тегишли бўлган бино сотиб юборилган пайтда Маданий мерос агентлигининг мулки ҳисобланар эди, лекин у аукционга қўйиб сотиб юборилгандан сўнг, маданий мерос объектлари рўйхатидан чиқарилган. Агентликка ушбу масалага аниқлик киритиш мақсадида хат билан чиқилганда сотишга рухсат берилмаган деган жавоб олинган.
Маданий мероснинг агентлигининг шунақа тарихий бинони йўқ бўлиб, ўрнига мехмонхона қурилишига агентлик нима дейди, аслида уни тарихий обект сифатида сақлаб қолиш керак эмасмиди?
Rost24.uz мухбирининг ушбу мазмундаги саволига Маданий меросни асрашга доир ишларни лицензиялаш, рухсатнома бериш, илмий-техник назорат қилиш бошқарма бошлиғи Баҳодир Ҳаққулов:
“Собиқ ДХХ биноси давлатимизнинг инвестиция дастурига тушганини, халқаро инвесторларни талабномаси билан давлатимизга кириб келаётган инвестиция маблағларини ҳисобига маданий мерос объектлари рўйхатидан чиқарилди. Лекин чиқарилди, дегани маданий мерос рўйхатидан буткул ўчириб юборилди дегани эмас. Фақатгина давлат муҳофазасида турган объект давлат мулки эмас, хусусийлаштирилди. Аммо рўйхатдан чиқарилса ҳам ушбу бино назорат қилинади"
Аммо ДХХ биноси ўрнида мехмонхона қурилса унга қисман бўлса ҳам зарар етказилади. Бунда агентлик зарар етказиш ҳолатларини назорат қила олармикан? Агар меҳмонхона замонавий кўринишда бўлса, тарихий объектга зарар етиши мумкин.
Мавзуга оид мақолалар: