Олий Мажлис депутати жинсий қувватни кучайтирувчи "дори" воситасини реклама қилмоқда

17.01.2021 09:52

САВОЛ: Биз сайлаган депутатлар нималар билан машғул?

Сайтимизда "Олий Мажлиснинг мудроқ босаётган депутатлари кимлар?.. Ёхуд ижтимоий тармоқда ўқувчиларга эга бўлмаган депутатлар сайловларда шунча одамнинг ишончини қандай олган экан?" сарлавҳали мақола эълон қилган эдик.

Ижтимоий тармоқларда катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлаётган бу мақолада депутатларимизнинг ижтимоий тармоқлардаги фаолияти ҳақида мулоҳазалар берилган эди. Парламентдаги 150 нафар депутатдан бор-йўғи 3-4 нафари ижтимоий тармоқларда ўз саҳифаларини юритиб, фаоллик кўрсатаётгани айтилган.

Кузатувларимизга кўра, халқ билан ишлаш асосий вазифаси бўлса-да замон талабидан келиб чиқиб нима учундир кўпчилик депутатларимиз тармоқларда фаолият юритмайди, ўз саҳифаларига эга бўлганлари ҳам жуда суст ва ижтимоий фаол эмас.

Ўразбоев Урал КамоловичОлий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси. Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Жиззах вилояти 37-Шароф Рашидов сайлов округидан депутатликка сайланган.

Депутат фейсбук ва телеграм ижтимоий тармоқларида ўз саҳифалари эга. Фейсбукда 590 нафар ўқувчиси бор. Фейсбукдаги саҳифасига асосан яқинларининг туғилган куни ва одатий тадбирлар ҳақида постларни жойлаб боради.

Телеграмдаги расмий саҳифасида эса айни пайтга келиб 199 нафар аъзоси бор.

Назаримизда депутатни ижтимоий тармоқларда фаол деб бўлмайди. Мавжуд содир бўлган бирор бир воқеиликка ёки жамиятимизда рўй бераётган ўзгаришларга нисбатан ўз фикр ва қарашларини, мулоҳазали муносабатларини деярли учратмайсиз.

Бугунги кунда сайловчилар билан мулоқот қилишда энг оммавийлашган телеграмдаги саҳифасини кузатсангиз ҳам асосан расмий тадбирларнинг кўчирмаси ҳамда айрим шахсий суратлар жойланган. Шунингдек, депутатнинг каналида жинсий қувватни оширувчи, таркибида эркаклар танаси учун фойдали бўлган жинсий фаолиятга, даволовчи таъсир кўрсатади, дея ЖЕНШЕНни кўп бора тарғиб қилиб келаётганини кўриш мумкин халос.

Rost24.uz ахборот сайти Олий Мажлис депутатларининг ижтимоий тармоқлардаги фаолиятини кузатишда давом этади.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
13
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар