Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Rost24.uz'га берган маълумотига кўра, Ўзбекистондаги мавжуд қамоқхоналарда маҳбуслар сони йилдан йилга камаймоқда.
Ҳозирда жазони ижро этиш муассасаларида 27 628 нафар маҳкум жазо муддатини ўтамоқда.
Жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумларни охирги 10 йиллик сатистикасига кўра, 2012 йилда 44 543 нафарни, 2013 йилда 42 333 нафарни, 2014 йилда 37 712 нафарни, 2015 йилда 39 206 нафарни, 2016 йилда 37 026 нафарни, 2017 йилда 36 152 нафарни, 2018 йилда 31 095 нафарни, 2019 йилда 26 577 нафарни, 2020 йилда 24 167 нафарни, 2021 йилда 23 667 нафарни ташкил этган.
Жазо муддатини ўтаётган маҳкумларни сақлаш шароитлари шаффофлигини таъминлаш ҳамда қийноқ ва жисмоний тазйиқ ўтказиш билан боғлиқ салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида жазони ижро этиш муассасалари 4 495 дона замонавий видеокузатув мосламалари билан жиҳозланган.
Шунингдек, тергов ҳибсхоналарида алоҳида тергов ҳаракатларини олиб бориш учун хоналар ташкил этилиб, улар 123 та овоз ёзиш имкониятига эга замонавий видеокузатув мосламалари билан жиҳозланган.
Бундан ташқари, барча жазони ижро этиш колонияларида “Омбудсман”га, “Прокурор”га, “Ариза ва шикоятлар”га мўлжалланган алоҳида қутилар ўрнатилиб, ушбу қутилар мутасадди идора масъул ходими томонидан муҳрланиб, очилиши йўлга қўйилган.
Сўнгги йилларда жазони ижро этиш муассасалари ходимлари томонидан маҳкумларга нисбатан тазйиқ, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш, жисмоний зўравонлик ўтказиш каби ҳолатларга йўл қўйилмаган, дейилади Ички ишлар вазирлигининг расмий маълумотида.
Эслатиб ўтамиз, сайтимизда мазкур мавзуда доир материаллар ҳам эълон қилинган:
1. Жорий йил Ўзбекистондаги тергов ҳибсхоналарида қанча одам вафот этди?
2. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари давлат ҳимоясидами? Жаноб Бобожонов бу бўйича бизда шубҳа бор
3. ИИВ вазири ўринбосари: "Тан оламан, бу воқеа тизимнинг кечирилмас хатоси бўлди"
4. ИИБ томонидан ўлдирилган фуқаролар ҳақида маълумотлар нега очиқланмайди?