Қамоқхоналардаги маҳбуслар ўлими боғлиқ ҳолатлар ижтимоий тармоқларда турли шаклларда тарқамоқда. Хўш аслида вазият қандай? Қамоқхоналарда ҳам маҳбуслар вафот этадими? Вафот этса нима сабабдан?
— Ўзбекистонда тергов ҳибсхоналарида сақланаётган шахслар орасида қанча одам вафот этди?
Саволга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Бошқарма бошлиғи Ж.Султонов жавоб қайтарди...
— Қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилиб, тергов ҳибсхоналарида сақланаётган шахслар орасида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 11 нафар, шундан 9 нафари касаллиги туфайли, 1 нафари ўз жонига қасд қилиш ва 1 нафари жиноят оқибатида вафот этиш ҳолатлари кузатилган.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Ўзбекистондаги жазони ижро этиш муассасаларида 27 628 нафар маҳкум жазо муддатини ўтамоқда.
Сайтимизда мазкур мавзуда доир материаллар ҳам эълон қилинган:
1. ИИБ томонидан ўлдирилган фуқаролар ҳақида маълумотлар нега очиқланмайди?
2. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари давлат ҳимоясидами? Жаноб Бобожонов бу бўйича бизда шубҳа бор
3. ИИВ вазири ўринбосари: "Тан оламан, бу воқеа тизимнинг кечирилмас хатоси бўлди"