Мазкур ҳолат юзасидан Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Бекмурод Абдуллаев ўз фикрларини билдириб ўтди:
— Бир норасидани вояга етказиш қанча машаққат талаб этади?! Эсласам, ҳамон юрагим оғрийди. Бу ҳолат ҳақиқий совуққонлик бўлди. Хатога йўл қўйган ходимлар қамоққа олинди. Ўзим бошчилигимда аттестация комиссияси ташкил этилди. Ходимлар тўлиқ шаҳодатлашдан ўтади. Тан оламан, бу воқеа тизимни кечирилмас хатоси бўлди. Бир йил олдин Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган «Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари тўғрисида»ги низомни ишлаб чиқишда бош қош бўлганмиз. Масъулиятни бўйнимизга олганмиз. Президентга мазкур тизимни "ипидан игнасигача" тўғри ташкил этиш учун сўз берганмиз. Президент олдида ҳам уятлимиз. Ишонинг, агар шу боланинг ҳаётини сақлаб қолиш учун керак бўлса, мен ҳеч иккиланмай, ўз лавозимимдан воз кечардим, – деган ЎзА агентлигига Бекмурод Абдуллаев.
Эслатиб ўтамиз, Фарғона вилояти Учкўприк туманининг «Султон» МФЙ, Султон қишлоғида яшаган, 2007 йилда туғилган Р.А. 2022 йилнинг 16 октябрида Бувайда туманининг Янгиқўрғон қишлоғида жойлашган «Ансор» савдо мажмуасига ота-онасининг назоратисиз айлангани борган. Р.А. мазкур мажмуада ўғирлик қилмоқчи бўлганида ИИБ ходимлари томонидан ушланган ва Қўқон шаҳридаги Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига юборилган. 17 октябрь куни Р.А.нинг соғлиғи ёмонлашиб, ҳушидан кетганлиги сабабли унга тез тиббий ёрдам кўрсатилган, бироқ шифохонага олиб кетилаётган вақтида бола вафот этган.
Сайтимизда мазкур мавзуда доир материаллар ҳам эълон қилинган:
1. ИИБ томонидан ўлдирилган фуқаролар ҳақида маълумотлар нега очиқланмайди?
2. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари давлат ҳимоясидами? Жаноб Бобожонов бу бўйича бизда шубҳа бор