Шоҳрух Ғиёсовнинг маълум қилишича, эндиликда вазирлик ИИБ томонидан ўлдирилган фуқаролар ҳақида биринчилардан бўлиб маълумот берар экан.
Афсуски, катта вазирликнинг матбуот котиби томонидан бу саволга “…эндиликда фуқаролар ИИБ томонидан ўлдирилмайди”, деган оддийгина жавоб берилмади.
Фарғонадаги ўсмир ва шу каби ҳолатлар ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди. Бундай вазиятлар нима учун охирги пайтларда кўп кузатиляпти? Нега уларнинг сони эълон қилинмайди?
Rost24.uz мухбири Ички ишлар вазирлиги мутасаддиларига «9 ой ичида қанча ИИБ ходими иш жараёнида вафот этгани ҳақидаги маълумотни келтирдингиз. Лекин нима учундир ана шу вақт (9 ой ичида) ичида қанча фуқаро кечаги 15 ёшли бола каби ИИБ тасарруфида бўлган вақтда вафот этганини очиқламагансизлар? Қачон шундай маълмуотлар очиқланиб борилади», дея савол берди.
ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов эса “Ўлим билан боғлиқ бўлган ҳар қандай ҳолатлар ички ишлар органларида бўлади. Ҳеч бўлмаса нима сабабдан вафот этгани сўралади. Соғлиқни сақлаш вазирлигидан бундай ҳолатларнинг ҳар бири олинади. Мана ўша 15 ёшли боладан кейин ҳам, «пробасия» хизматига чиққан муқаддам судланган шахс яна вақтинча сақлаш хонасига қайтарилган, сабаби у қонуний тартибда белгиланган талабларни бажармаган. Қайтиб келгандан кейин ўзининг камерасида юраги ёмон бўлиб вафот этган.
Буни ўша ердагилар ҳам кўрган. Лекин биз ўзимизнинг хатойимизни тушуниб, тезгина жамоатчиликка хабар бермаганимизда эди. Айрим жамоатчилик вакиллари томонидан бу нарса яна суиисътемол қилинарди. Бундай кейин ички ишлар органларининг биносида ёки улар билан боғлиқ бўлган ҳолатни биринчи манба сифатида эълон қилишни ўзимиз учун режалаштирдик”, деб жавоб берди.