Энг ёмон ва яхши вазирлик қайси? Энг намунали ҳудудчи?
"Миллий тикланиш" демократик партияси етакчиси Алишер Қодиров Rost24.uz ўтказаётган «Йил танлови» номинациялари борасида ўз фикрларини билдириб ўтди:
Алишер Қодиров наздида 2022 йилнинг энг намунали вазирлиги қайси?
- Олий таълим вазирлигида жуда катта ишлар амалга ошириляпти. Олий таълим соҳасидаги ислоҳотларни зарурати ва мазмуни тўғри англаб етилди ва тўғри йўлга солина бошланди. Олий таълим вазири ва вазирликнинг олиб борилаётган ишларини жудаям самарали деб ҳисоблайман.
- «Яхши ишлай олмаган вазирлик» қайси?
- Кўп вазирликларда ҳаракат бор. Лекин муаммоси кўп вазирликлар Халқ таълими ва мактабгача таълим вазирлигини олиш мумкин. Бу ерда жуда кўп муаммолар ва улар жуда катта меҳнатлар билан бартараф қилиняпти. Уларни ҳам ишламаяпти десак ноҳақлик бўлади.
«2022 йилнинг энг намунали ҳудуди» қайси?
- Тошкент шаҳар ҳокимлигида олиб борилаётган ишлар намунали ҳамда эътиборга молик. Шаҳардаги фақатгина инфраструктуравий ўзгаришлар эмас умуман иқтисодий сиёсат, шаҳарда олиб борилаётган жуда кўп масалалар Тошкент шаҳридаги турмуш тарзи ва иқтисодий ўсишига хизмат қиляпти. Тошкент шаҳри ҳокимлигининг олиб борилаётган ишлари самарали ва ўз ўрнига эга.
Мана шу бўйича аниқроқ изоҳ бера оласизми чунки Тошкент шаҳридаги дарахт кесилиш ҳамда ноқонуний ер бериб юбориш ҳолатлар кўп эътирозларга сабаб бўляпти....
- Ноқонуний ер бериш, дарахт кесилиш ҳолатлари фақат Тошкент шаҳрида эмас балки бутун Ўзбекистонда қонунларга амал қилиниши, мутахассисларнинг билим даражаси билан боғлиқ бўлган муаммодир. Бу ерда дарахт кесилиш ҳолатларини ҳокимликни олдига қўйган вазифа сифатида қабул қилмайман. Бу ерда хато камчиликлар албатта бор. Лекин Тошкент шаҳридек дарахтларни асраётган бошқа вилоятни ҳам кўрсатиб беролмайман.
Эслатиб ўтамиз, «Йил танлови» ижтимоий сўров ҳамда журналист ва блогерларнинг эътирофи асосида «Энг намунали вилоят», «Энг намунали вазирлик», «Энг намунали давлат ва жамоат ташкилоти», «Энг намунали туман», «2022 йилнинг етакчи партияси», «Энг фаол депутат», «Йилнинг медиа лидери», «Йилнинг энг намунали матбуот котиби» ҳамда йил давомида халқнинг ишончини қозонган тижорат банклари каби номинациялар бўйича сараланади. Шунингдек, «ЙИЛ ОДАМИ» эълон қилинади.