Бюджетни ўмаришда қайси давлат ташкилоти етакчи? Шунча фактлардан кейин энди бу борада қайсидир амалдорлар ҳам жазоланадими?
Давлат бюджети очиқ айтиладими? Бу каби саволлар эса ҳозирча очиқ қолмоқда…
Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан 2022 йилнинг 9 ойи давомида ўтказилган назорат тадбирлари натижасида жами 704,9 млрд. сўмлик бюджет маблағлари ноқонуний ва мақсадсиз сарфланган.
Бундан кўриниб турибдики, ҳар бир вазирлик ва идораларда ташкил этилган Ички-аудит бошқармаси томонидан хавфларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш, уларнинг натижаларини таҳлил қилиш ва доимий назорат қилиш ишлари тўғри ташкил этилмаган. Бунинг натижасида бюджет маблағларини ўзлаштириш ёки ноқонуний сарфлаш ҳолатлари камаймасдан йилдан-йилга ошиб бормоқда.
Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида айтиб ўтилди.
Шу сабабли халқ вакиллари томонидан вазирлик ва идораларнинг Ички-аудит бошқармасини қайта кўриб чиқиш, ходимларини ўқитиш, уларнинг салоҳиятини ошириш ва назорат қилиш ишларини мувофиқлаштириш юзасидан ўз таклифларини билдиришди.