СЎРОВНОМА: Одамлар амалдорлар ҳақида қандай фикрда?

12.11.2022 12:27

Раҳбарликка кўтарилиш учун «танка» бўлиши керак"

«Ҳали давлат хизмати чинакам халқни рози қиладиган тизимга айлангани йўқ». Ушбу сўзларни Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 4 август кунидаги видеоселекторда айтган эди. Ижтимоий тармоқларда эса ҳали кимнингдир юқори лавозимга кўтарилганини ёки кимгадир 10-ўринбосар тайинлангани ҳақидаги хабарларни ўқияпмиз. Давлат бошқарув тизимларига ишга жойлашиш учун ташкил этилган агентликка ҳужжатлар топшириляпти. Аммо ушбу тизим қанчалик ўзини оқлаяпти. Халқ наздида раҳбарликка кўтарилиш учун нима қилиш керак?

Rost24.uz сайти жамоатчилик фикрини ўрганди. Халқ наздида раҳбарликка кўтарилиш учун:

- Раҳбарлардан таниш бўлиши керак;

- Пули бўлишикерак;

- Қоғозбозликни йўқотилса яхши бўларди;

- Мен айтолмайман аниқ қамаб қўйишади;

- Масъулиятли, билимли бўлиш керак;

- Халқни орасига кириш;

- Ишни қуйи қатламдан бошлаши лозим;

- Пул қистириш;

- Ишчини қадрига етиши кераклигини айтишди.

Беш қўл баробар эмас деганларидек, яхши ишлайдиган раҳбарлар ҳам бор. Уларда ҳам бироз масъулият ҳисси бўлса ёмон бўлмас эди. Раҳбарлик юқорида курсида ўтириш эмас, халқни ўйлаш, муаммоларини тинглай олиш эмасми?

 Аҳолининг фикрича, раҳбарликка кўтарилганларнинг кўпчилиги халқни ўйламайди ва бу ҳолатдан кейин уларнинг билим, машаққат билан раҳбарликка кўтарилганига ким кафолат бера олар экан?

Батафсил видеода кўринг:

 

 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
4
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
15.11.2022 14:29
РАХБАРЛИККА КУТАРИЛИШ УЧУН, ОДАМ УЗИНИ ХАРОМ ХАРИШ ИШЛАРДАН,ЯЪНИ УГИРЛИКДАН, ХАЛКНИ ХАККИНИ УМАРИШДАН ТИЙИЛИШИ КЕРАК, ИЙМОНИНИ ЮТМАСЛИК КЕРАК, АВВАЛО АЛЛОХДАН, КЕЙИН БИРОВНИ ХАККИДАН КУРКИШИ КЕРАК, ХАРОМ АРАЛАШГАН ЖОЙДА БАРАКА БУЛМАЙДИ, ХАЛОЛЛИК БОР ЖОЙДА ХОТИРЖАМЛИК, ТИНЧЛИК, ГУЗАЛЛИК, БАРАКОТЛАР БУЛАДИ.ПРЕЗИДЕНТИМИЗГА ЁШ, ХАЛОЛ, ДЕХКОН ОИЛАСИДАН ЧИККАН,ОДДИЙ ОДАМЛАРНИНГ ФАРЗАНДЛАРИНИ УКИГАНИ БУЛСА УРИНБОСАР КИЛИБ,ЁРДАМЧИ КИЛИБ КУЙИШ КЕРАК, БИЗДА ЭСА ОТА ОНАСИ РАХБАР БУЛСА, ФАРЗАНДИ АКЛСИЗ УКИМАГАН БУЛСА ХАМ РАХБАР КИЛИБ КУЙИЛАДИ. ""ОГЗИ КИЙШИК БУЛСА ХАМ, РАХБАРНИ,ЯЪНИ БОЙНИ БОЛАСИ ГАПИРСИН"" ДЕЙИЛАДИКУ
14.11.2022 17:15
biz rozi emasmis amaldorlardan. Korrupsioner Mirziyoyevdan ayniqsa
12.11.2022 18:06
Одамлар амалдорлар ҳақида қандай фикрда? - Bilib turib so`raysizlar-a