Спичрайтер Х.Султоновнинг яқин дўсти, сенатор Маҳмуд Тоир ҳақида давлат бюджетидан фильм суратга олинади

31.10.2022 15:48

Давлат амалдори Хайриддин Султоновнинг яқин ҳамроҳи сенатор ва халқ шоири Маҳмуд Тоир ҳақида бюджет маблағлари ҳисобидан ҳужжатли фильм суратга олинади.

Бу ҳақида Киноматография агентлиги хабар бермоқда. Бироқ хабарда фильм бюджети ҳақида маълумот кўрсатилмаган.

Сенатор Маҳмуд Тоир ва спичрайтер Хайриддин Султоновларнинг яқин дўстлиги жамоатчилик орасида кўп бора тилга олинади. Айниқса, адабий жамоатчилик томонидан Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов даврида узоқ йиллар Давлат маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритган Х.Султонов ўз сафдошларини унвону лавозимлар билан доимо сийлаб келгани айтилади. Ижодкор шоир ва ёзувчилар унвони масалалари йиллар давомида ана шу мулозим аралашуви билан ҳал қилинган. Жумладан, адабиёт давраларида унчалик таниқли бўлмаган, адабиётшунос ва танқидчилар ҳеч назарга илмайдиган шоир ва ёзувчиларга юксак унвонларнинг берилиши ҳам ўша даврларга тўғри келади. Бундай даражадаги ином айнан паркентлик шоир Маҳмуд Тоирга ҳам ўша замонда насиб қилган.

Маҳмуд Тоир халқ шоири бўлиши билан бирга айни дамда давлат амалдори ҳамдир. Шундай экан, бюджет пули эвазига сенатор-шоир ҳақида фильм олинишида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилмаганми? 

"Давлат тили тўғрисида"ги Қонуннинг тақдири ҳамон очиқлигича қолмоқда. Айни дамда ҳужжатли фильм қаҳрамонлигига даъво қилинган сенатор Маҳмуд Тоирнинг мазкур масалада жўшқин чиқишлари ва тортишувларига кўзга ташланаётгани йўқ. "Давлат тили тўғрисида"ги Қонуннинг «ғойиб бўлишига» бефарқ бўлмаслиги шарт бўлган, адабиётга даҳлдор шоир Маҳмуд Тоир ва Фармон Тошев каби сенаторлар эса бу борада шу вақтгача ўз сиёсий позицияларини билдирган эмаслар. Аммо, Давлат тили, халқ манфаатлари ҳимояси юзасидан кескин чиқиш қилмаган сенатор ҳақида бюджетдан маблағ сарфлаб фильм ишланмоқда.

Шунингдек, қатағон йиллари ҳақида батафсил рисолалар чоп этиб келаётган ёзувчи Набижон Боқий айни дамда архив ҳужжатларини олиш учун маблағ муаммолигини айтган. Ҳозирча, ёзувчига бирон давлат ташкилоти ёки уюшма молиявий ёрдам берган эмас.

Келажак авлодга шаҳид бўлган ватанпарварларимиз ижоди мерос қоладими ёки жиддий мажлисларда маддоҳона шеърлар ваъз қилган Халқ шоирлари биографияси ўрнак бўлиб қолиши керакми?

Мазкур йўналишда юқорида маслаҳат бериш ваколати кимнинг қўлида қолмоқда? Сўнгги 30 йил ичида Хайриддин Султонов сояси остида бўлган тармоққа ҳали ҳам офтоб тушмагандек.

Йўқса, заҳматкаш, миллатпарвар ижодкорлар четда қолиб, амалдор сенатор ҳақида фильм олинишини қандай тушуниш мумкин.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
8
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
08.11.2022 08:21
1609
08.11.2022 06:44
2128
07.11.2022 04:49
2374
06.11.2022 23:16
2278
05.11.2022 16:44
2352
02.11.2022 19:41
кераксиз фильм ,маблаг ошиб кетаётган булса канча канча талабалар контрактини тулолмаяпти,савоб булади
02.11.2022 05:00
Hamma bilishi zarur boʻlgan ma'lumotlaringizni ITlarda erkin Tarqatish mumkinmi?
01.11.2022 18:43
Bunday odamlar yurtimiz sha`nidir. Ular haqida qancha film olinsa ham kam
01.11.2022 15:10
Boy boyga boqar,suv soyga oqar...
01.11.2022 04:30
вай билинчик. Шу одам шоир бўлса ўзимни райҳонга осаман)))