Туркистон шаҳидлари номи бизга керак эмасми? «Ўзархив» тарихий ҳужжатларни қачонгача махфийликда сақлайди?

26.10.2022 10:24

30 йил давомида Ўзбек миллиётчилигини уйғотиш учун деярли бесамар ҳаракатлар бўлди. Ватанпарварлик руҳини уйғотиш учун ўтказилган тадбирлар қуруқ ташвиқотларга айланиб қолди. Ҳақиқий тарих «Биз киммиз?», «Бизнинг озодлигимиз учун қандай курашлар бўлган?», «Ким бизнинг озодлик учун курашган?», «Шаҳидларимиз ким эди?», деган саволларга жавоб тўлалигича ҳужжатлар тили билан очиқланмади.

Туркистон хонлик ва амирликларида қанчалар бешафқат урушлар кечгани ҳақидаги ҳужжатлар архив ташкилотларида чанг босиб қолиб кетди. Уни ўрганувчиларга нисбатан маълум тўсиқлар, молиявий талабларнинг борлиги бугун баъзи ёзувчиларимиз томонидан очиқланмоқда. Шаҳидларни ўрганувчилар олдидаги тўсиқлар эса шаҳидлар кимлигини ҳам билмайдиган, Туркистон миллатпарварларини эсламайдиган авлодни тарбияламоқда. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Ўзархив» томонидан ўтказилган матбуот анжуманида мазкур муаммоларни сайтимиз мухбири ўртага ташлади.

Rost24.uz мухбири «Ўзархив» мутасаддиларига архив, тарихий маълумотлар билан шуғулланувчи олим ҳамда ёзувчиларга рус босқинчилигига оид маълумотлар нима учун берилмаётгани сабабини суриштирди. Ҳамда тарихий ҳужжатлар сир сақланишида давом этса ҳақиқий тарих қачон ёзилади?», дея агентлик раҳбариятига юзланди.

«Ўзархив» агентлиги директори Улуғбек Юсупов «Яқинда Rost24.uz интернет сайтида эълон қилинган мақолани мисол қилиб, мақолада кўтарилган масалага қуйидагича изоҳ берди. «Тўғри шу кунга қадар кўпгина ҳужжатларимиз нафақат яқин тарихга балки,1917 йилгача бўлган ҳужжатларимиз ҳам бизда ёпиқ эди. Лекин 2019 йилдаги қарор қабул қилингандан кейин айнан мана шу ҳужжатларни махфийликдан чиқариш бўйича вазифа белгиланганди. Биз бу вазифани амалга оширишни бошлаганмиз, фақат бу жараён кўп вақтни талаб этади. Ҳозир биз 3 та босқичда ҳужжатларни рақамлаштириб уларни махфийликдан чиқардик. Ўтган йили ҳам баъзи ҳужжатлар махфийликдан чиқарилиб, очиқ фондга ўтказилган», деди У. Юсупов.

Тадбирда агентлик раҳбариятидан «Ўзархив» айрим тарихий ҳужжатларни тақдим этгани учун ёзувчиларга ҳаммуаллиф бўлиш талабини қўйгани ҳақидаги маълумотга ҳам ойдинлик киритилиши сўралди. Агентлик вакили ушбу маълумотни рад этди.

«Набижон Боқийни эълон қилинган постларидан кейин ўзлари билан кўришдик. Улар бепул олишни истаётганлари учун биз ҳамкорлик яъни лойиҳа сифатида олиб чиқишни таклиф қилганмиз. Бу ерда «Ўзархив» агентлиги ҳеч қандай муаллифликни даъво қилолмайди. Чунки муаллифлик тўғрисидаги қонунда ҳам муаллифлик сотилмаслиги қайд этилган. Фақат ҳуқуқи сотилиши мумкин. Буни биз сотиб олиш ва унга даъвогар бўлиш ниятида ҳам эмасмиз. Ёзувчимизга ҳам таклифларни айтдик, улар бир таклифни қабул қилдилар. Лекин бир нарсани айтиш керак архивларда ҳужжатлар билан ишлаш, улардан фойдаланиш бепул, яъни хоҳлаган фуқаро хоҳ тадқиқотчи бўладими, хоҳ талаба бўладими илмий йўналишда фаолият юритаётган бўладими архивдаги ўқув залларимизга келиб ишлашлари бепул», дея жавоб берди агентлик директори Улуғбек Юсупов.

Тарихий ҳужжатларни тақдим этиш учун «Ўзархив» агентлиги 50 миллион сўмдан ортиқ маблағ талаб қилинганини даъво қилган Набижон Боқий айни дамда «Ўзархив» бу ҳужжатлар учун 25 миллион сўм тўлаётганини маълум қилган. Шунингдек, у агентлик ҳужжатларни тақдим этгани учун асарга ҳаммуаллифлик қилишни сўраганларини билдирган эди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур мавзу юзасидан сайтимизда «Таниқли адиб Сардор Умрзоқовдан махфий ҳужжатларни очиқлашни сўрамоқда» номли мақола эълон қилинган.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
02.11.2022 01:16
2455
28.10.2022 13:16
Мен тадкикотчи, талаба еки журналист эмасман. Лекин оддий фукаро,адабиет ишкибози сифатда 19000-1930 йилларда чоп этилган газета - журналларни (хужжатлар, статистка маълумотларини эмас!) ўқиб ўша давр тўгрисида ўзимда тасаввур ҳосил қилишни хохлардим. Тарихчи мутахассислар ана шу маълумотларни кўпайтириб,хеч булмаса укув залларида (факат пойтахтда эмас, вилоятлардаги кутубхоналарда хам) укувчиларга тақдим этсалар максадга мувофиқ буларди
26.10.2022 16:31
Yaloqxo'rlar.