Ғафур Ғулом боғи Украинадаги уруш туфайли очилмаяпти

16.10.2022 17:20

Бундан олдин Rost24.uz сайти “Сенат ҳам халқни алдади, бу халқ энди кимга ишонсин...” мақоласи эълон қилинган эди.

Унда шунча йиллар, ойлар ўтса-да, ҳали ҳамон турли сабаблар рўкач қилиниб, очилмаётган Ғафур Ғулом боғи ҳақида маълумотлар эълон қилинган. Шундан сўнг ОАВ орқали мазкур истироҳат боғи яқин вақт ичида очилмаслиги янада аён бўлди.

Сенат ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан бир неча марта ваъда қилиниб, ҳамон фойдаланишга топширилмай келаётган мазкур боғ балки октябрда ёки декабрда фойдаланишга топширилиши мумкин экан. Бу ҳақда боғ маъмурияти Gazeta.uz мухбирига хабар бермоқда.

Маъмурият бунга сабаб сифатида Россия — Украина урушини кўрсатган. Февраль ойида боғнинг ёзда очилишини айтган  "BMP Smart Decision Management"  таъсисчиси Отабек Мирзажонов ўрнатилиши режалаштирилган аттракционларнинг 90 фоизи олиб келинганини маълум қилган эди.

Аммо, Отабек Мирзажоновнинг сўнгги фикрларига кўра, боғнинг очилиш санаси ҳали ҳам маълум эмас.
“Ҳозир хориждан келаётган товарларимизни божхона орқали қабул қилиб оляпмиз. Боғни очишга тайёргарлик кўряпмиз. Лекин қачон очилишини аниқ айта олмайман. Октябрь ойида очишни режалаштирганмиз”, — деган у.


Компания раҳбари ўринбосари Зафар Мирзаулуғов эса, боғнинг тўлиқ очилиши декабрда бўлади, деган фикрда. Унга кўра, боғ очилишининг кечикиши Украина ва Россиядан келиши кутилаётган товарлар билан боғлиқ.

У боғни синов тариқасида очиш октябрь ойига режалаштирилганини айтган.

Хулоса сифатида шуни айтиш лозимки, боғ қачон очилса ҳам халқ кутаверади, аниқ ва маълум сана йўқ. Дунё давлатларида яна бирор бахтсиз ҳодиса юз бериб қолмаса бас.

Боғ ҳақидаги мақолалар: 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
16
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
03.11.2022 18:02
Бу Бонни очилишига рухсат бериш шунчалар мушкул Ки , балки Россия Украина урушини вактинча тухтаб туришлари керакдир....
18.10.2022 19:31
Юкорида изох ( кинначи гаплар) бор экан, бошка изохга хожат йук, урганиб чикилмокда, жойига чикиб урганамиз, максад килганмиз, режага еки дастурга кириб кетганмиз!
18.10.2022 01:00
Òsiroq qo'yga arpa, un bahona
17.10.2022 03:41
Halqqi aldab yursa boldi tepaga otirvolib lohmizade biza
17.10.2022 00:10
kelib holatni ko'rila otrib yozvurmasdan hamma narsani bog' ochilishga tayyor
17.10.2022 00:08
sal g'alatisila hafa bomela