Ғафур Ғулом боғи ҳамон ишга тушгани йўқ — Ёлғончи сенаторлар ойлар номини унутиб қўйишдими?
"Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзолари Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида олиб борилаётган ишларни жойига чиқиб ўрганди. Ўрганиш натижалари кўрсатганидек, бугунги кунда “BMP Smart Decision Private Limited” хорижий компанияси томонидан боғ ҳудудида реконструкция қилиш, бино иншоотларини қуриш ва хориждан олиб келинган аттракционлар ҳамда ўйин қурилмаларини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда ва шу мақсадда 71 млрд сўм маблағ сарфланган.
Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғи жорий йилнинг биринчи сентябридан ишлай бошлайди.
Боғ ҳудудида олиб борилаётган ишлари Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг доимий назоратида".
Бу Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати баёноти.
Бироқ мана октябрь ойи ҳам бошландики, боғ ишлашидан дарак йўқ.
Аввало, ҳар бир давлатда тузулмасида тизим ишлаши керак. Шунда амалдорларнинг халқни алдашига, қуруқ ваъдалар беришига ҳожат қолмайди. Аммо бизда бу амалдагиларни тийиб туриш назорат ричаги афсуски, мустаҳкам эмас экан.
Июль ойида сохта сингапурлик инвесторга тегишли фирма Ғафур Ғулом боғи очилишини сентябрга қолдирган эди. Бу ваъдани инвесторга ишонган Олий Мажлис Сенаторлари беришган.
4 йилдан бери очилишни кутаётган Ғафур Ғулом боғи ёз-у қишларни, бир нечта сентябрь, бир неча ёзларни ўтказди. Бажарилмаса, ваъда бериб нима қиласиз, жаноб сенаторлар?! Ундан кўра, боғ қачон очилишини билмаймиз, тадбиркорларга бизни кучимиз етмайди, деган маъқул эмасми?!
Сенатнинг боғ ҳақидаги охирги ваъдаси ҳам кутилганидек бажарилмади, Сенат эса назорат қилиш ўринига сукут ичига чўмган. Ўзбекистонда жим туриш ҳам кўп нарсалар секингина босди-босди бўлиб кетишига сабаб бўлиши кўп бора ўз исботини топган.
Боғ ҳақидаги мақолалар: