Жаҳонгир Ортиқхўжаев 70 йиллик тарихий бинога зарар етказмоқда

24.08.2022 17:44

Тошкент шаҳар ҳокимлиги қонунчиликни бузган ҳолда маданий мерос объектида тегишли идора рухсатисиз таъмирлаш ишларини бошлаб юборган. Таъмирлаш ишлари бошланган Навоий кўчасидаги 30 уй ўзига хос 70 йиллик тарихга эга.

Тошкент шаҳар Шайҳонтоҳур тумани Навоий кўчаси 30-уйда жойлашган бино фасади, «Ўзбекистон» нашриёт-матбаа ижодий уйи тарафида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Таъмирлаш ишлари Тошкент шаҳар ҳокимлигининг топшириғига кўра, «Salohiddin STROY» қурилиш фирмаси томонидан амалга оширилмоқда. Маълум бўлишича, Навоий кўчасида жойлашган бу бино архитектура ёдгорлиги сифатида Вазирлар Маҳкамасининг 04.10.2019 йилдаги 846-сонли қарори билан давлат муҳофазасига олинган. 

Ўзбекитон Республикаси «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуннинг 10-моддасида «моддий маданий мерос объектлари жойлашган ерларда ҳамда уларга туташ ҳудудларда ер қазиш, ер тузиш, қурилиш, мелиорация, хўжалик ишлари ва бошқа ишларни, моддий маданий мерос объектларини асраш бўйича ишларни амалга ошириш, шунингдек, моддий маданий мерос объектларида илмий ва илмий-техник тадқиқотлар ўтказиш учун рухсатномалар бериш» белгиланган.

Маданий мерос инспекциясидан маълум қилишларича, “Навоий 30” биносини таъмирлаш-тиклаш ишлари Маданий мерос агентлиги Илмий эксперт кенгаши рухсати олинмасдан амалга оширилмоқда.

 

Мавзуга оид мақолалар:

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
9
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
25.08.2022 12:01
70 йиллик тарихий бино булмайди у шунчаки ески бино качондан бери ески бинони тамирлаш жиноят булиб колди