Янги қонундаги асосий кемтик — Нега амалдорларнинг қариндошлари бойликлари ҳақида маълумот бермайди?

10.08.2022 14:12

Оддийгина тушунтирганда — Давлат амалдори бизнес билан шуғулланмаслиги, номида бирор бир фирма бўлмаслиги Қонун билан белгилаб қўйилди.

Албатта, бу жараённи кўпчилик кутаётган эди. Коррупциянинг олдини олишда бу Қонун нормаси ҳам қайсидир маънода ижобий ҳол. Бироқ шу амалдор қариндоши, яъни турмуш ўртоғи, фарзандлари, куёви, қуда андаси каби яқинлари номига мол-мулкларни ўтказиб қўявериши табиий ҳол эмасми? Коррупция барибир гуллаб яшнайверади-ку.

Янги қонун билан амалдорларни пул ўмаришдан тия оламизми? Амалдорларнинг қариндошлари нега солиқ деклорациясини тўлдирмайди?

Узоқ кутилган "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги Қонун эълон қилинди. У 3 ойдан сўнг кучга киради.

Мазкур Қонун қанчалар кучли? Бу қонун амалдорларни коррупциядан тийилишга чақирадими? Қонунда амалдорлар солиқ деклорациясини тўлдириши назарда тутилган-ку, аммо унинг яқин қариндошларининг ҳам солиқ деклорацияси шаффоф бўлиши назарда тутилмаган. Шунингдек, давлат идораларида амалдорларнинг яқин қариндошлари бир жойда ишлаши мумкин эмаслиги кўрсатилгану, аммо амалдорларнинг яқин қариндошлари рўйхати очиқ маълумотлар порталида келтирилмаган. Қонундаги ушбу камчиликлар уни импотент эканлигидан далолат эмасми? 

Ушбу саволлар билан  билан rost24.uz мухбири Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасановга мурожаат қилди.

 

 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
2
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
17.10.2022 22:04
1034
17.10.2022 20:57
2311
17.10.2022 20:02
1595
17.10.2022 02:44
968
21.08.2022 14:37
Argus bu korrupsiyani qonunan kafolatladi. Bir nechta bilimli Kadrlar suhbatda uta olmagan
21.08.2022 12:59
Hukumatimizning ózi korrupsiyaga yól ochib berayaptiku, nega korrupsiyaga qarshi murosasiz, beshafqat emas.
15.08.2022 12:15
Имло луғатида "деклорация" деган сўз борми?