Шерзодхон Қудратхўжа арзончилик вақтини сохта давр деб атади

02.06.2022 13:58

Шерзодхон Қудратхўжа озиқ-овқат нархларидан саросимага тушаётган аҳолига ўз фикрларини билдирди.

«Бўлаётган жараёнларга реал баҳо беришимиз керак»

— Келинглар, бўлаётган жараёнларга реал баҳо берайлик. Ўзбекистон ҳам Ер шаридаги бир мамлакат. Шундай экан, табиийки дунёдаги жараёнлар билан боғлиқдир. Кўряпсиз, бугун дунёда нималар бўляпти… Масалан, дунёда энг кўп ғалла, кунгабоқар етиштирадиган давлат Украина. У ердаги жараёнлар очиқ, вазият эса ҳаммага аён. Ёки бўлмаса, Россияга жорий қилинаётган чеклов, санкциялар занжири, шунинг ортидан озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжнинг ортиб боришини кўряпмиз. Яна табиий жараёнлар ҳам бор - бу йил ёғингарчилик яхши бўлди, лекин ҳар йили шундай эмас - дея реалликка чақиради Қудратхўжа.

«Ўзбекистон 30 йил ичида бозор иқтисодиёти муносабатларига ўтмади»

— Блогер Отабек Бакировнинг фикрларини ўқидим. У бу борадаги бошқа давлатлар ислоҳотлари ҳақида ёзади: «Нархларни эркинлаштиришга бошқа давлатлар 1992 йил 1 январда киришиб, 1996-1999 йилларда бозорга ўтиш якунланган бўлса. биз 1994 йилдан бери шу йўлдамиз», дейди Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжа.

Батафсил видеода кўринг:

Эслатиб ўтамиз, бироз аввал, Rost24.uz нинг ютуб ва телеграмм саҳифаларида нарх наво бўйича аҳоли ўртасида сўровнома ўтказилган эди. Нархларнинг ошиши ҳамюртларимизнинг оилавий бюджетига қандай таъсир қилганини ушбу видеода кўришингиз мумкин:

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
13
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
08.06.2022 15:15
"Тошкент шаҳрида бир кунда жами 2 тоннага яқин нон чиқиндига ташлаб юборилмоқда." Бунинг сабаби булка ноннинг нархида эмас, балки унинг сифатида. Ким булка нон истеъмол килса яхши билади, булка нонни факат холодилникда саклаш мумкин, булмаса бир пасда ачиб колади. Бу исрофгарчиликни олдини олиш учун давлат инспекцияси нон ишлаб чикарувчи корхоналарни сифатини мунтазам текшириб тегишли чоралар куриши масалани хал килади. Шерзодхонга ухшаган мансабдор шахслар камббагаллар нони-булка нонни емайди, факат ёпган нон ёки патир ейди. Тук одамнинг оч одам билан иши йук. Осмонимиз мусаффо булишига эса давлатимиз рахбарларининг хеч кандай дахли йук, охирги 30 йилда Узбекистондан угирлаб олиб чикиб кетилган пулларга, миллионлаб хамюртларимиз мардикор булиб дунё буйича кора ишларда ишлаб юрганларига эса дахли бор!!!
08.06.2022 12:08
нон 650 сўмдан 1600 сўмга ошганида қолипли нонни сифатини ошигамиз сифатли махсулот ишлатамиз дийишган. Лекин нон сифати ўзгармади, кунига 2 тонна нон ташлаб юборилади деганла агар қийин бўмаса назорат қилийлачи кимлар ташаб юборяпди бойларми ёки ўрта хол одамларми. Тинчлик масаласида бизнинг халқ сабирли, андишали ва оқкўнгил халқ бошқа халқларга ўхшаб бе сабирмас яхши бўб қолар деб умид қилади шунинг учун хаммасига кўниб келади лекин бундан фойдаланиб халқ сабрини синамаслик керак.
07.06.2022 16:05
бирор марта хам пулига нон олиб емаганда , хатто нон неча пул эканлигини хам билмайди
06.06.2022 13:03
Шерзодхужа маддохлик килгунча кишлокдаги оддий мехнаткаш бир ойда канча ойлик оладию бир коп ун олса канчаси колади шу колган ойлигига нималар олиши мумкин шундн гапир агар гапиришга хакинг булса узинг канча ойлик оласан шуниям айт кейин ХУЛОСА килгин
05.06.2022 22:50
Пуллик одамлар ун яшаш яхши кунига мардикорлик килип 50000 пул топадиганлар бор уларчи улар нима килсин шакар 18000 болса
05.06.2022 19:07
yaloqi
05.06.2022 15:06
Акахон сиз ректорлик нуктаи назаридан эмас оддий бир фаррош еки коровул нуктаи назаридан гапиринг сизнинг бир ойлик даромадингиз билан оддий одамнинг даромади уртасида от билан туячалик фарк борку ахир.
04.06.2022 21:08
Сен айтган ўша " СОХТА ДАВРДА " энг кам иш хақига 4- қоп ун берарди ХОЗИРЧИ ??? Бугунги нарх-наво сендек амалдорлар учун бўлаверади Чунки сенлар 10-миллиоплаб ойлик оласан Оддий халқ 1-2 миллион иш хақи Беш юз минг - Бир миллион пенсия олади Сабирли халқимга САБР берсин
04.06.2022 19:28
Тошкент шаҳрида бир кунда жами 2 тоннага яқин нон чиқиндига ташлаб юборилмоқда. Бу ҳақида Rost24.uz га Тошкент шаҳар «Махсустранс» давлат унитар корхонаси маслаҳатчиси Исмоил Сагдуллаев маълум қилди. Унинг айтишича, Тошкент шаҳри бўйича 1000 та чиқинди шохобчалари мавжуд. Уларнинг ҳар биридан кунига 1 кгдан 3 кггача чиқинди нонлар олинади. Яъни умумий ҳисобда кунига 2 тоннага яқин нон чиқиндига олиб чиқиб ташланади. «Ишчилар нонларни мол-қўй, парранда боқадиган одамларга, тадбиркорларга бериб юборишади», дейди Исмоил Сагдуллаев. Қани бунга ҳам муносабат билдирадиганлар борми? Бувижоним, онажоним ёшлигимиздан сабзавот, мевадан чиқган (пўчоқ) ларни алохида товуқ яни паррандалар, сигир ва бузоқ боқадиганлар келиб олиб кетишлари учун ажратиб қўйишимизни, чиқиндиларни эса алоҳида чиқинди идишга солишимизни хар бир нарсанинг уволи борлиги, хаттоки, бир кичкина нон ушоқларини хам дуч келган жойга эмас, қушлар учун дарахтларнинг тагига қўйишимизни айтишар экан, ҳозир юқоридаги маълумотларни кўриб инсонлар шунчалик увол, исроф нималигини билишмасмикан деган ўй билан хавотирга тушдим. Назаримда нон нархининг ошгани нонни увол бўлишининг олдини оладигандек туюлди. "Арзон нарсанинг қадри бўлмас" деб шунга аштишса керак. Авваллари арзон булган нонни одамлар ортиги билан олган шу сабабдан нонлар увол бўлмоқда. Энди нон нархи ошди зора одамлар нонни ўзига кераклигини олсалар нон хам исроф бўлмасди. Нон озгина қимматлашганда уволни ўйлаш ўрнига халқ ваҳимага тушди. Ун дўконлари олдида қатор навбатлар пайдо бўлди. Бир инсон барчасини тушнтириб тўлиқ интервю берсаю бошқалар интервю орасидан кесиб олиб тарқатса қайси замонларга қолдик. (Ким ҳақида сўз кетаётганини ҳаммамиз яхши биламиз). Инсонда озгина виждон бўлиш керак ўзимизни халқни ўйлаб гапираётган инсонларга дарров негатив изохлар, ҳақоратли сўзлар ёзишга шошиламиз. Айрим инсонлар изоҳга "Нон 2800 сўм, зато осмонимиз мусаффо " киноя билан ёзишган. Шукрона хисси қайерга кетди. Айрим нотинч давлатларда одамларни ҳаловати йўқ керак бўлса тамоғида овқат ўтмайди, айтмоқчи бўлганим. Нон 1000 сўм бўлса юрт нотинч бўлса нон қандай тамоғимиздан ўтаркин. Ундай вазиятда тириклигимизга нафас олаётганимизга ҳурсанд бўламиз, бошқа нарсалар қизиқтирмайди ҳаттоки ун ва нони нарҳи ҳам. "Юртимиз тинч-Осмонимиз мусаффо" эканлигига Юртимизда, Ҳурматли Президентимиз олиб бораётган одил сиёсат учун шукрона айтадиган вақтимиз келди менимча. P.S. Бу кимгадурга пахта қўйиш эмас балки барчамиз тан олишимиз керак бўлган сўзлар. Юқоридаги нонларнинг увол бўлган суратлари ушбу постни ёзишимга асосий туртки бўлди.
04.06.2022 16:59
Бу холатларнинг хаммасига узимиз биз инсонлар, узбеклар, айбдормиз. Охирги замон якинлашса рахбарлар хак, адолатни унутиб куяркан. Хаммасига сабаб КАРРУПЦИЯ, КАРИНДОШ УРУГЧИЛИК, УЗИМ БУЛАЙЧИЛИК. Давлатимиз бой, лекин талон тарожчилик, ажратилган маблаг, сармояларнинг халк етиб бормаслиги, халкнинг давлатга ишончсизлиги ортиб кетган.
03.06.2022 17:14
Унга нима, топадиган даромади оддий қоровул у ёқда турсин, ўқитувчиникидан ҳам бир неча ўн баробар кўп бўлса керак. Қорни тўқнинг қорни оч билан нима иши бор
03.06.2022 04:21
Бекорларни айтибсиз, Ўзбекистонда ўз касбининг усталари бекорчи, бирор соҳада мутахассис раҳбар эмас. Шунинг учун ҳамма соҳа ўлда жўлда.
02.06.2022 23:52
Хак гап гапирипти.
02.06.2022 21:25
Биринчидан, Шерзодхон нима учун 30 йилдан бери Ўзбекистон иқтисоди ривожланмади, айбдорларнинг номини айт мард бўлсанг! Иккинчидан, Экспертларнинг тахлили ва фикрига кўра бизнинг солиқ системамиз бойлар учун дунёда энг қулай мамлакат экан. Давлатимиз адолатли бўлганда эди аллақачон амалдорлар даромади ва мол-мулкини декларация қилишни, юқори ойликлардан юқори солиқ олишни йўлга қўйган , 500 кв.м.дан ортиқ бўлган кўчмас мулк солиғини ошириш хисобига кам таъминланган ахолини ижтимоий химоя қилган, етарлича иш ўринлари яратган бўларди! Шунда камбағалларнинг нони-буханкани нархини ушлаб турса бўларди! Минг афсуски давлат ноинсоф амалдорлар қўлига ўтиб кетти! Шулардан гапир! Санга амал тегиб оёғинг ердан узилиб қолибди, санам ноинсофлар сафига қўшилиб қолибсан!
02.06.2022 19:28
корни тукни корни оч билан нима иш бор.хаммаси бир гур буларни