Жаҳон банки Ўзбекистон ҳақида: Муваффақиятга эришиш учун халққа ҳисоб берувчи ҳукумат керак

22.05.2022 18:31

Жаҳон банкининг Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича ташхислари эълон қилинган ҳисоботи эълон қилинди.

Ҳисоботда Ўзбекистон иқтисодиёти, банклар, бошқарувчи қатлам томонидан берилаётган ваъдалар ва реал ҳолат ҳақида мутахассислар ташхислари бир қанча бўлимларга бўлинган ҳолда таҳлил қилинади.

Хусусан, мамлакатда бизнесга давлатнинг ҳаддан зиёд кўп ва ўзбошимча аралашуви ва бунинг оқибатлари, хусусий секторнинг молиявий ресурс ва хизматларга нисбатан имкониятлари чекланганлиги, умумий ривожланишдаги ўсишнинг камбағал қатламларни борган сари камроқ қамраб олаётгани кабилар кескин баён этилган.

Ҳисоботга кўра, 2030 йилда ўртача даромадли мамлакатлар қаторига кириш вазифаси учун жон бошига миллий даромадларни йилига 9-10%дан кўпайтириб бориш керак, аммо Ўзбекистон тарихида бунақаси ҳали бўлмаган.

Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтиш 30 йилдан бери давом этаётган деб ҳисоблансада, бу жараён ниҳоятда секин кечмоқда ва бозор иқтисодиётига ўтиш аслида эндигина бошланган, деб ҳисоблайди Жаҳон банки экспертлари. Унга кўра, Ўзбекистонда хусусий банклар асосан хусусий секторларга хизмат қилади ва кичик ҳажмли бўлсада, давлат банкларига нисбатан кўпроқ фойда келтиради. Мамлакатда 19 та хусусий банк фаолият юритади, уларнинг устав капитали ўртача 48 млн АҚШ долларини ташкил қилади. Банклар кредит портфелида активлар умумий сумманинг ўртача 60 фоизидан кам, ликвид активлар ва ўзаро мажбуриятларнинг ҳажми эса тахминан 30 фоизни ташкил этади.

Давлат банкларидан фарқли равишда, хусусий банклар ўз операцияларини асосан чакана депозитлар ҳисобидан молиялаштиради, бу улар мажбуриятлари умумий суммасининг 60 фоизини ташкил қилади.

Қолган молиявий ресурслар хорижий банклар ва халқаро молия институтлари ҳисобига (тахминан 15 фоиз), шунингдек давлат корхоналари ва давлат депозитлари ҳисобига (тахминан 9 фоиз) тўғри келади.

Давлат тижорат банклари билан солиштирганда, хусусий банклар активлар ва ўз маблағлари бўйича юқори рентабелликка ва юқори самарадорлик кўрсаткичларига эга. Бироқ, давлат банклари катталиги ва ходимларининг ихтисослашуви пастлиги туфайли, хусусий банкларга нисбатан транзакция харажатлари кам ва ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш паст.

Ўзбекистоннинг иқтисодий ўзгаришлари дастлабки босқичда ва муваффақиятга кафолат йўқ.

Нима қилиш керак?

Мазкур ҳисоботда хулосалар ҳам берилган бўлиб, унга кўра Ўзбекистон дунёнинг бошқа мамлакатларидаги саъй-ҳаракатларнинг барбод бўлишига олиб келган тузоқларни ҳисобга олган ҳолда, инклюзив ўзгаришларга эришиш учун энг муҳим натижаларга эътибор қаратиши лозим.

Муваффақиятга эришиш учун ривожланишнинг тўртта йўналиши бўйича кучли кўрсаткичларга эришиш керак бўлади: хусусий секторнинг фаолроқ реакцияси, самаралироқ ва халққа ҳисоб берувчи ҳукумат, халққа кўпроқ фойда келтирувчи инвестициялар киритиш экологик жиҳатдан янада барқарор иқтисодий ўсиш модели.

Маълумки, Ўзбекистон ҳукумати мамлакат 2030 йилга бориб ўртача даромадли мамлакатлар қаторига киришини режа қилган.

Молия вазири, макроиқтисодий ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш, иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришлар масалалари мажмуаси раҳбари Жамшид Қўчқоров Gazeta.uz га берган интервьюсида «Бизнинг прогнозларимизга кўра, 2030 йилга бориб Ўзбекистон аҳолиси сони 40 млн кишига етади, ялпи ички маҳсулот эса 160 млрд долларни ташкил қилади. Бу билан эса аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ 4000 АҚШ долларини ташкил этиши кутилмоқда. Халқаро молия институтларидаги ҳамкорларимиз бу жуда катта мақсад, деб айтишди. Ҳа, биз буни тушунамиз. Лекин ўйлаймизки, давлатимиз раҳбари раҳбарлигида бу мақсадга эришамиз», деган эди.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
11
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
26.05.2022 06:33
😮
25.05.2022 02:34
🤣🤣🤣
25.05.2022 02:33
Телевиденияда кўрсатиладиган янги Ўзбекистон билан ҳаётдаги Ўзбекистонни орасида ер билан осмонча фарқ бор.
24.05.2022 01:11
Агар 2030 йилга келиб Ўзбекистоннинг аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ 4000 АҚШ долларини ташкил этиши кутилса у холда биз бугунги Қозоғистондан 2 марта орқада қолаётган бўламиз, у вақтга келиб қўшниларимиз биздан 4-5 марта олдинга ўтиб кетса керак, чунки 2022 йил январ воқеаларидан кейин уларда катта сиёсий ўзгаришлар бўлди. Бизнинг имкониятларимиз уларникидан яхшироқ бўлганлигини эбтиборга олсак бу жуда хам шармандали холат!