Ярим йилдирки Ўзбекистонда давлат тилини ривожлантиришга масъул топилмаяпти

26.04.2022 17:38

Бутун Ўзбекистондан Вазирлар Маҳкамаси Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти мудири лавозимига биронта лойиқ номзод йўқми? Мана ярим йилдирки, бу лавозим бўш. 

Ҳукуматнинг тегишли қарорига (686-сон, 17.11.2021й.) биноан, Қирғизбоев Абдуғаффор Каримжонович Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ректори этиб тайинланади. Шу муносабат билан у Вазирлар Маҳкамаси Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти мудири лавозимидан озод этилади. Орадан ярим йил ўтган бўлсада, Вазирлар Маҳкамаси Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти мудири лавозимига биронта номзод топилгани йўқ. Яъни, лавозим бўшлигича қолмоқда. Баъзида керак бўлмаган одамнинг йўқ бўлиши ортиқча муаммо уйғотмайди.

Вазирлар Маҳкамаси Бош мутахассиси Ғофур Ҳамроевнинг Rost24.uz мухбирига жавоб беришича, ҳозирда мудирлик лавозими вакант бўлиб қолмоқда. Мутахассис Ҳамроев бўш лавозим учун неча киши талабгор бўлгани ҳақида маълумотга эга эмаслигини билдирди.

Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти Президентнинг 2019 йил 21 октябрдаги «Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқейини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ ташкил этилган эди. Ўша йилнинг ўзида департаментга Абдуғаффор Қирғизбоев мудир этиб тайинланган. Кейинчалик департамент томонидан ҳар бир давлат ташкилоти ва вазирликларга давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчи лавозими тайинланди. Департамент томонидан ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти олимлари ҳамкорликда «Давлат тилида иш юритиш» китоби нашр этилди. Қолаверса, байрам ва адибларнинг таваллуд айёми арафасида департамент мудирининг давраларда сўз олиши шундай ташкилот борлигини ёдга солиб келмоқда.

Аммо, 3 йил давомида департамент фаолият юритиб келган бўлсада давлат тили билан боғлиқ муҳим масалаларга ечим топилмади. Хусусан, «давлат тили тўғрисида»ги қонун Қонунчилик палатасидан Сенатга етиб келгач сувга чўккандек йўқ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамаси 2022 йилда ўз мудирига эга бўлмаган маънавият ва давлат тилини ривожлантириш департаментига 5 миллиард сўм маблағ ажратилган.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
7
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
09.05.2022 18:13
Ўттиз йил жуда камде😂яна эллик йил чидаб беринглар давлат тилни ривожлантриб юборамиз😂
27.04.2022 16:50
Qozoqboy Yo'ldoshevni tavsiya qilaman. Bunday o'zbek tili uchun jonini kuydirgan insonni ko'rmadim hali.
27.04.2022 09:57
Давлат тилини ривожлантириш департаменти шунчаки ташкил этилмаган.Муносиб номзод йуклиги бу кераксиз дегани эмас. Хар Бир вазиятга Хар Ким уз фикралаш доирасида бахо бериши нотугри.Бу йуналишда амлга ошириладиган ишлар куп ва албатта натижа булади.
27.04.2022 03:14
Рахмат сизга Анора синглим мукаддас тилимиз кадри хакида куйинаётганингиз учун.Тугриси ОАВ.лари ичида бу масалага сиздан бошка яна кимдир жони ачишини курмаяпман.Гуёки жамиятимизда тилимиз мавкеи унинчи,эллигинчи ёки юзинчи уринда турадиган масаладай каралади. Моддий эхтиёждан нари ута олмаётган оломоннинг "нон","туз"дея хайкириги ичида биргина одамнинг "шурлик она тилим"деган нидосини хеч ким эшитмаслиги алам килади одамга.Нахотки биз кириб колган боши берк кучвдан чикишни имкони йук.Бу хакда канча уйламай унинг ечимига эришмадим.Анора нима деб уйлайсиз,лойга ботиб колган аравани ундан тортиб чикариш учун нима кулимиздан келади?