Ortiqxo`jaev bilan uchrashmoqchimisiz? Yarim tunda keling!

03.04.2022 22:04

Hokimlarning tungi majlislari haqida ko`p xabarlar berilardi. Toshkent shahar hokimi Jahongir Ortiqxo`jaev yangi amaliyot kiritibdi. Endi dam olish kuni yarim tunda xalq bilan muloqot o`tkazish hokimlarga urf bo`lmasa bo`lgani. Bu hokimning kecha-yu kunduz ishlayotganidan darakku nimasi yomon, dersiz. Yarim tundagi uchrashuvlar rahbar uchun qulaydir, lekin, oilasi bag`rida dam olish kunlarini o`tkazishni rejalashtirgan xodimlar va tunda bezovta bo`lishiga to`g`ri kelgan xalq uchun bu noqulayliklar uyg`otgan bo`lishi ehtimoldan holi emas.

Gap shundaki, 2 aprel kuni soat 23.30 dan boshlab Jahongir Ortiqxo`jaev poytaxt hokimi sifatida Toshkent shahridagi tumanlarga borib, aholi bilan uchrashdi.

Butun tun davomida bir qancha tumanlarga borib, fuqarolar bilan uchrashib, muammolar bilan tanishgan hokimga ko`plab xodimlar ham hamrohlik qilishgan. Hokimlik telegram kanaliga qo`yilgan axborotlarda birinchi suratni olingan vaqti 23.35 bo`lsa, uchrashuvlarning so`nggi surati tonggi 3.33 da olinganini ko`rish mumkin. Bugun 3 aprel kuni yana uchrashuvlar davom etgan bo`lib,Toshkent shahar hokimi Jahongir Ortiqxo`jaev hokim o`rinbosari va sektorlar rahbarlari bilan Shayxontohur tumanidagi «Uchlola» mahallasida o`rganish ishlarini olib bordi. Shundan so`ng esa yana xalq bilan muloqotlar davom etgan. 

Sizningcha bu to`g`rimi?

Xodimlarning ish vaqtidan tashqari, tuni bilan hokimga hamrohlik qilishi, fuqarolarning uchrashuvga chiqarilishi qanchalik zarurat edi va bu mehnat qonunchiligimizga zid emasmi?

Avvalroq Reuters nashrida chiqqan maqolada O`zbekistonda davlat xizmatchilari kuniga 15 soatdan va dam olish kunisiz uzoq yillar ishlayotganligi, natijada ularda kuchli charchoq va stress borligi, o`zbek amaldorlari uchrashuvlar paytida uxlab qolishlari haqida yozilgan, «33 million aholiga ega sobiq sovet respublikasida hukumat ishchilari orasida uzoq vaqt mobaynida shakllangan an`ana bor – ular o`z boshliqlari ketmagunga qadar ofisni tark eta olishmaydi», – deya xabar berilgan edi.

Shuningdek, mazkur maqolada prezident Shavkat Mirziyoev tizimdagi ana shu charchoqni tushungani uchun ham 2019 yil sentyabrida davlat xizmatchilariga shanba kunlari soat 17:00 da ish joyini tark etish va yakshanbani oila a`zolari bilan o`tkazish bo`yicha topshiriq berganini eslab o`tilgan.

Jahongir Ortiqxo`jaev mazkur topshiriqni unutganmi yoki bu topshiriq allaqachon bekor qilinganmidi? Yo`qsa, davlat qonunchiligining kafolati bo`lishi lozim bo`lgan amaldor xodimlarini shanba va yakshanba kunlari tuni bilan olib yurib, bir nechtalab yig`ilishlar o`tkazishi matbuotda ishchanlik ramzi sifatida faxr bilan e`lon qilinmagan bo`larmidi?

Qolaversa, 2020 yilda Vazirlar Mahkamasi farmoyishi bilan vazirliklar, idoralar va boshqa davlat tashkilotlariga mehnat qonunlari va ishchilarning mehnat huquqlariga qat`iy rioya qilish buyurilgandi. Bu farmoyish o`z kuchini yo`qotganmi?

Aytgancha, bizda Davlat mehnat inspeksiyasi degan tashkilot bo`lib u ish vaqtidan tashqari va dam olish kunlari xodimlarni ishga jalb qilish bo`yicha mehnat qonunlariga rioya etilishini nazorat qilishi kerak. 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
13
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
21.06.2022 18:18
juda zor
29.05.2022 02:16
Qanday qilib Jahongir Ortiqxojayev bilan uchrashsam boladi
26.04.2022 16:07
Салом
26.04.2022 15:59
Жойлаштирган маълумотингиз юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади: Шаҳар ҳокимининг туманларда ўтказилаётган қабулларининг кечки ва тунги вақтда ўтказилишига сабаб: мурожаат қилувчиларнинг аксарияти мусулмон бўлганлиги, Рамазон ойида кўпчилик рўзадорлиги сабабли ифторлик қилиб, Таровеҳ намозидан кейин бемалол чиқишларига қулайлик яратиш ҳисобланади. Кундузги вақтда ҳоким ва сектор раҳбарлари туманлар ҳудудини кўздан кечириб, мавжуд муаммо ва камчиликларни аниқлаш, уларни бартараф этиш, маҳаллалар қиёфасини такомиллаштириш бўйича керакли топшириқлар бериш ва чоралар кўриш билан шуғулланиб келмоқда. Тошкент шаҳар ҳокими томонидан туманларда ўтказилаётган қабулларда асосан онкологик ва сурункали касалликлардан даволаниш, тиббий операцияга кўмаклашиш, ишга жойлаштириш, коммунал тўловлардан қарздорлик, яшаш шароитларини яхшилаш зарурияти каби ижтимоий муаммолар эшитилиб, ҳал этилмоқда. Бунда, тегишли соҳа мутасаддилари қабул бўлган куннинг эртасига ишга қайси вақтга келиши Тошкент шаҳар ҳокимлигининг назоратига олинмаган ва туман ташкилотлари даражасида ҳал қилинади. Алоҳида таъкидлаш керакки, ҳоким қабулларида қатнашаётган ҳокимлик ҳодимлари ва масъул раҳбарлар ўз виждони, бурчи, халқимиз олдидаги масъулиятидан келиб чиқиб, иштирок этмоқда. Айниқса, муборак Рамазон ойида қабулларда инсонларнинг мушкулини осон қилиш, беморларга даволаниш ва дори-дармонларни сотиб олиш, жарроҳлик муолажаларини ўтказиш учун моддий ва амалий ёрдам беришга кўмаклашиш, бу жараёнда қатнашиш муҳим. Бундай тадбирларда иштирок этиш, мушкули осон бўлган инсонларнинг кўзидаги қувонч ва шукроналикни кўриш нафақат масъул ходим сифатида, балки оддий инсон сифатида катта маънавий куч, ишлашга рағбат беради. Қабулларда берилган мурожаатлар жойида ўрганилиб, ижобий ҳал қилинмоқда, моддий ёрдам кўрсатилмоқда ҳамда ҳуқуқий тушунтиришлар берилмоқда. Шу жумладан, фуқароларнинг йиллар давомида тўлай олмай, тўпланиб қолган коммунал тўловлар бўйича қарздорликлари ҳомийлар ҳисобидан қоплаб берилмоқда. Қабулларда кундалик иштирок этаётган шаҳар ҳокимлигининг ходимлари эса, кечқурун ёки кечаси ишлаган бўлса, эрталаб ва кундузи дам олиб, ишга кечроқ келишига рухсат берилган. Бунда, ҳокимликнинг раҳбар ходимлари ва секторлар раҳбарлари ўз иш режасига мувофиқ ишлашда давом этмоқда. Бу қабулларда иштирок этаётган ходимларга қўшимча моддий рағбатлантириш ҳозирча кўзда тутилмаган.
04.04.2022 18:30
Шунча (35) йил ишлаб, 18-00дан кейин, шанба-якшанба ишлаганлар(им)ни самарадорлигини кўрганим йўқ. Бошлиқ айтди деб ишлаверибмиз, ана энди пенсия ёшига яқинлашдим деганда, стенокардия (юрак зўриқиши) билан ҳаш паш қилиб юрибман. Давлат Меҳнат Инспекцияси - бу миллат душмани.
04.04.2022 15:37
Қабул қилмаса бир балдо, ўзидан орттириб қабулқилса яна бир бало. Ҳурматли негативлар, холис бўлинг
04.04.2022 06:50
Ассалому Алейкум Ортик Хужаевнинг ишларига омад рахмат мана шундай Хокимлар купайса юртимиз фаровон булаваради, Самарканд вилояти Хокими Эркин ака Турдимов ва Андижон Вилояти Хокими шухрат акалрга хам рахмат катта, уйлайман ки мен буларни биронтасини якиндан танимасамхам буларни олиб бориётган ишлари халкимиз учун давлатимиз учун жуда зарур ва ижобий, шундай Хокимлар ни Хоразмда айникса Хивада булишларини истардим, чунки бизда Хоразм Вилоятида Ватанимиз учун Халкимз учун жон куйдирадиган одамни ишга куйишмайди, умуман халк учун зарар берадиган пули куп оркасида кандайдир Юкори лавозимларда ишлайдиган одами бор товук мия одамларни ишлатишади, шунинг учун хам бизнинг Хоразм вилоятида хакикат йук умуман, бир кам дуниё дегани манашу булса керак, Оллохим Узбекистонимизни хурматли Президентимизни уз панохида асрасин, хурмат ва эхтиром ила Хива шахар УЗЛИДЕП аъзоси Давронбек Махмудов,
04.04.2022 03:37
Давлат мехнат инспекциясини ўзи тушунармикин