«Мурдани тирилтирган» судьяга нега чора кўрилмаяпти?

24.06.2021 22:22

Матбуот анжуманида берилган ушбу саволга Судьялар олий кенгаши раҳбарияти жавоб беришдан қочди

Хоразм вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимида ишлаб келаётган Ж.Султонова ўз фаолиятида «Мурдадан кўрсатма олгани» оммавий ахборот воситаларида катта шов-шувларга сабаб бўлганди. 

Маълумки, бундай қўпол хатолар судьяларнинг фаолиятини давом эттиришини сўроқ остида қолдиради. Бироқ шунга қарамасдан судья Ж.Султоновага ҳамон чора кўрилгани йўқ. Айни масала Судьялар олий кенгашининг журналист ва блогерлар учун уюштирган матбуот анжуманида rost24.uz мухбири томонидан қайта кўтарилди. Анжуманда иштирок этган Судьялар олий кенгаши раисининг ўринбосари Алишер Жалилов матбуот анжуман мавзусига оид савол берилмаганини баҳона қилиб «мурдани сўроқ қилган» судья масаласи бўйича жавоб беришдан қочди.

Судьялар олий кенгаши раисининг матбуот котиби Турсунали Акбаров ўтган галги матбуот анжуманида "мурдани сўроқ қилган судья" масаласини ўрганиб, жавоб беришни ваъда қилганини тан олди ва саволга қуйидагича жавоб берди: "Мазкур масала Кенгаш суд инпекцияси томонидан ўрганилганда ҳолат тасдиқланди. Энди масала Кенгаш кун тартибига киритилиб, коллегиал ҳал этилади".

rost24.uz мухбири кенгашнинг аввалги матбуот анжуманида ҳам судья Султонова иши бўйича масъулларни сўроққа тутган эди. Шундан сўнг “мурдаларни сўроқ қилувчи судья” инциденти хорижий матбуот нашрларига ҳам чиқиб, овоза бўлиб улгирган.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
7
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
27.06.2021 22:45
Мен судьямасман лекин бир нарсани биламанки фуқаролик ишлари бўйича суд ишлари йиллаб кўрилади. Хулоса шунақа ки балким тирик вақтида кўрсатма берган бўлиши мумкин, нима бўлибди, суд ажримида марҳумнинг кўрсатмаларини баён қилишга хақли бўлса керак. Менимча судяни қоралашдан мақсад бу буюртма, кимгадур унинг ўрни керак. Ишла меҳнат қил эришасан хаммасига агар лойиқ бўлсанг ахир ахлт
25.06.2021 22:29
2016 йилда булган, холат, 2018 йилда кутарилди. Турт йилдан кейин яна кутаришдан максад нима, судьяни обрусизлантиришми. Хатолик утган суд ажримидан хеч ким зарар курмаган, хатолик вактида бартараф килинган, иш тугатилган. Канча рахбарлар нотугри олиб борилган тезкор тадбирлар тергов харакатлари ва суд хукмлари сабабли озодликдан махрум килиниб жазо муддатини утади ва бугунги кунда окланиб кайта ишга тикланди,лекин уларни судлаган судьялар ва терговчиларга чора курилдими. Сизни бу харакатлариз асл холатни урганмасдан, бир аел судьяга нисбатан кимларнидир заказини бажараетганлигингни билдиради. Хулоса ОЛЛОХдан.
24.06.2021 23:34
Мени изоҳим қаерга кетди уни яна қаерда ўқишим мумкин.
24.06.2021 23:29
Буларни ўзи ҳам пок эмас, ўзларида ҳам карупцияга мойиллик бор чунки бир туманга судъяликка ўтаётган номзодни қўлидан гап сўзлар чиқмайдиган одамдан олишади албатта танишлари орқали