Ўзбекистон салкам бир ойдан буён ташқи ишлар вазирисиз қолмоқда. Абдулазиз Комиловнинг саломатлиги қай аҳволда?
Вазир А.Комиловнинг саломатлиги ҳақида вазирлик томонидан сўнгги 15 кун ичида биронта янгилик берилмади.
29 март куни Ташқи ишлар вазирлиги Абдулазиз Комилов сўнгги ўн кун давомида сурункали касалликлари туфайли Тиббиёт бош бошқармасининг 1 сон Марказий клиник шифохонасида тиббий муолажалар олиб даволангани айтилган эди. Шунингдек, бу хабарда 75 ёшли вазир саломатлигини янада чуқурроқ текширувдан ўтказиш зарурати юзага келгани сабабли, ихтисослашган тиббий кўрикдан ўтиш ва тегишли муолажаларни олиш мақсадида хорижда даволанишни давом эттираётгани маълум қилинганди.
Ташқи ишлар вазирлигига кўра, сўнгги 25 кун давомида вазир Комилов саломатлиги туфайли даволанмоқда. Аммо, мутасадди ташкилот у ҳақида сўнгги маълумотларни тақдим этаётгани йўқ. Шу жумладан, вазир вазифасида айни дамда ким фаолият юритмоқда ёки унинг қандай учрашувлари қолдирилгани ҳақида ҳам аниқ маълумотлар нима учундир очиқланаётгани йўқ.
Аслида, давлат бошқарувидаги муҳим лавозим ҳисобланган ташқи ишлари вазирининг саломатлиги ва унинг ваколатига таъллуқли масалалар айни дамда қандай ҳолатда экани, вазирлик келажагига оид масалалар халқдан сир тутилиши мумкин эмас. Очиқ жамиятнинг барча қатламига ҳокимият бошқарувида тузулмалар ҳисобот беришлари, фуқаролар эса жамиятда қандай воқеалар рўй бераётганини билишга, идрок этиши, муносабат билдиришга ҳақли.
Эслатма: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30-моддасига кўра Ўзбекистон Республикасининг барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслари фуқароларга уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини яратиб бериши лозим.
Бундан олдин сайтимизда эълон қилинган материаллар: