Коммунизмдан Янги Ўзбекистонгача ҳукуматнинг юқори лавозимларида хизмат қилиб келаётган амалдор Абдулазиз Комиловни Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов таваллуд айёми билан табриклади.
Шерзод Асадов 74 ёшли амалдор Комиловга видеомусиқали табрикнома йўллади. Бу ҳолат Ўзбекистон амалдорлари ўртасида камдан-кам ҳолларда кузатилгани туфайли жамоатчиликда қизиқиш уйғотди. Асадов табрикнома мусиқасига Ғарбда асосан дафн маросимларида айтиладиган қўшиқ Франк Синатранинг “Менинг йўлим” (My way)ни танлаган.
Маълумки, ушбу қўшиқ Ғарбда дафн маросимларида кўп ишлатилиши билан машҳурликка эришган. Ҳаттоки, афсонавий хонанда Элвис Преслини сўнгги йўлга кузатувида ҳам Френк Синатранинг “Менинг йўлим”и янграган.
Видео табрикни кўриш: https://t.me/rost_24uz/3547
*****
Абдулазиз Комилов ҳақида қисқача:
1947 йил 16 ноябрда Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида таваллуд топган.
СССР Ташқи ишлар вазирлигининг Дипломатик академиясини тамомлаган. Тарих фанлари номзоди илмий даражаси бор.
Фавқулодда ва Мухтор элчи дипломатик мартабасига эга. Араб ва инглиз тилларини билади.
Абдулазиз Комилов "Фидокорона хизматлари учун", "Меҳнат шуҳрати", "Дўстлик" каби орденлар билан тақдирланган.
Эслатиб ўтамиз, А.Комилов Шароф Рашидовнинг қизи Гулнора Рашидовага уйланган. Бир нафар ўғли бор. Абдулазиз Комиловнинг ўғли Дониёр Комиловнинг компанияси Тошкентда ДХХнинг собиқ биносини 210 миллиард сўмга сотиб олган эди.
Мавзуга оид мақолалар:
Абдулазиз Комилов билан интервью: АҚШ – Афғонистон – Ўзбекистон муносабатлари
ДХХнинг собиқ Марказий биноси давлат амалдори фарзандига қонуний сотилдими?