Камолиддин Раббимов: Сиёсий элита қудратни бўлишишни истамаяпти

21.02.2022 10:16

Бугун ўн мингга яқин фуқаролик жамияти ташкилотлари фаолият олиб бораётгани ҳақида маълумот берилади. Лекин, давлат бошқарувида ҳамон кўп функциялар мустақил ва нодавлат ташкилотлари билан бўлиша олинмаяпти. Тўғри, айрим уюшмалар, мустақил ташкилотларда ҳам давлат аралашуви бордай. Сизнинг бунга муносабатингиз қандай?

«Рост24» мухбирининг ушбу саволига сиёсатшунос Камолиддин Раббимов жавоб берди:

- «Кейинги 30 йилда, нафақат, Ўзбекистонда балки дунёнинг жуда ҳам кўп давлатларида, айниқса, постсовет давлатлари ҳудудида фуқаролик жамияти, демократия ва инсон ҳуқуқлари бу бамисоли бир динга айланди. Яъни сиёсий мерос шаклланган, лекин айни пайтда унга реал эришиш учун маълум бир сиёсий табулар мавжуд. Бу қандай? Ҳокимиятнинг асосий мотиви шундан иборатки, инсон ҳуқуқлари, демократия, фуқаролик жамиятини шакллантириш ҳамманинг манфаатига, айниқса, бутун бир жамиятнинг ва давлатнинг қудратини парваришловчи манфаатга тўғри келишини англайди. Лекин айни пайтда, реал қадамларга келганида жуда ҳам катта эҳтиёткорлик мавжуд. Сабаби, менинг назаримда айнан ўша маъмуриятлар ҳокимиятни монополия қилиб туриши ёки бермаслик учун, ўзига рақиб яратмаслик учун танқидлардан бироз масофа сақлаш, қочиш учун жамиятга сиёсий иштирок этиш имкониятларини жудаям эҳтиёткорлик билан ўйлаб кўряпти, ёки беришдан бош тортяпти. Фуқаролик жамияти бу энг аввало сиёсий иштирок билан бошланади. Яъни сиёсий плюрализм – ҳуқуқий демократик давлатчиликнинг фундаментидир. Натижада жуда катта, қудратли сиёсий элитанинг шаклланишидир. Айни пайтда, қудратли сиёсий элита ҳокимиятни назорат қила бошлайди. Конституцион қадриятлардан ва чекловлардан келиб чиқиб, ҳокимиятларни назорат қилиш ва тезда алмаштириш пайига тушади. Бу ерда сиёсий дилемма пайдо бўлади. Умуммиллий ривожланишми ёки маъмуриятнинг ҳокимиятни ушлаб туриш мотивими деган савол туғилади. Кўпинча афсуски, маъмуриятда ҳокимиятни ушлаб туриш устунлик қилади», - дея сўзини якунлади Камолиддин Раббимов.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
5
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
07.11.2022 00:43
Бу Роббимов оддий, халқ тушунадиган ибора ва терминлардан фойдаланса бўлмайдими. Доим шунақа айлантиради, олиб қочади. Оддий халқ унинг политологик термин, тушунча ва ибораларини тушунемайди-ку. Javob: Sen ahmoq ahmoq kallangni ishlatsang tushunasan. Kamoliddin aka olib qochayotgani yo'q
21.02.2022 21:55
Бу Роббимов оддий, халқ тушунадиган ибора ва терминлардан фойдаланса бўлмайдими. Доим шунақа айлантиради, олиб қочади. Оддий халқ унинг политологик термин, тушунча ва ибораларини тушунемайди-ку.