#Суришкерак ушбу хештег асосан ёшлар орасида кенг тарқалган. Уларнинг қайси соҳалардан кўнгли тўлмайди?
Ўзбекистонликлар қайси мамлакатга кетишга ошиқади?
Rost24.uz мухбири шу ҳақида сўровнома ўтказди.
- Японияга кетган бўлардим. У ерда «пахта қўйиш» камроқ.
- Бир умр Тошкентга келишни хоҳлардим. Менга шу ерда яшаш ёқади.
- Ҳеч қаерга кетмасдим. Ўтирибмиз мана пул кўплигидан.
- Ўзбекистонда яшаш қийин, Канадага кетаман.
Фикрлар турлича, сабаблар ҳам. Сўровномада кўпроқ Канада, АҚШ ва Россия давлатлари тилга олинди. Нега айнан шу давлатлар?
Маълумот учун, АҚШда яшаш ва ишлаш ҳуқуқини берувчи «Грин карт» лотереяси учун Ўзбекистон фуқароларидан 2017 йилда 1,8 миллионта, 2018 йилда 1,7 миллионта, 2019 йилда 466 480 та, 2020 йилда 5319 киши ушбу лотереяда ўйнаш учун ариза топширган. Охирги ўн йилликда ўзбекистонликларга 30 мингга яқин «Грин карт» берилган.