Ўзбекистонда вазирликлар сони 25 тага етди. Сўнгги 6 йилда улар 11 тага кўпайди

18.02.2022 15:26

Туризм ва спорт вазирлиги негизида Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Спортни ривожлантириш вазирлиги тузилмоқда.

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган мажлисда эса Спортни ривожлантириш вазири лавозимига Адҳам Икромов номзоди ҳам кўриб чиқилиб, маъқулланди.

Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов эса туризм ва маданий мерос вазири лавозимига маъқулланган. Эндиликда Ўзбекистонда вазирликлар сони 25 тага етди ва бу кўрсаткич Марказий Осиёда, шунингдек, МДҲ давларлари орасида ҳам энг кўпидир.

2016 — 2022 йиллар давомида республикамизда вазирликлар сони 11 тага ортган.

2021 йилда эса “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг тузилмасини мақбуллаштириш ва штат бирликлари сонини қисқартириш тўғрисида” ги Президент қарори чиққан.

Шу пайтгача Ўзбекистон Республикасида вазирликлар сони 24 та бўлиб,  24 та бинода иш фаолиятини олиб боришарди. 

Бундан ташқари, вазирларимизнинг ўринбосарлари ҳам бор. Уларнинг умумий сони 109 нафар. Ҳар бир вазирлик алоҳида бино ҳамда вазир ва вазир ўринбосарлари хизмат машиналари билан таъминланган. Энг кўп 8 нафар ўринбосарга эга вазир Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ҳисобланади. Кейинги ўринда эса 7 нафар ўринбосарга эга ички ишлар вазиридир.

ВАЗИРЛИКЛАР РЎЙХАТИ

1. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги 

2. Ички ишлар вазирлиги 

3. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

4. Соғлиқни сақлаш вазирлиги 

5. Адлия вазирлиги 

6. Мудофаа вазирлиги 

7. Молия вазирлиги 

8. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 

9. Халқ таълими вазирлиги 

10. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 

11. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 

12. Қурилиш вазирлиги

13. Ташқи ишлар вазирлиги 

14. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

15. Сув хўжалиги вазирлиги

16. Маданият вазирлиги 

17. Инновацион ривожланиш вазирлиги  

18. Транспорт вазирлиги

19. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги 

20. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

21. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

22. Энергетика Вазирлиги

23. Мактабгача таълим вазирлиги 

24. Туризм ва маданий мерос вазирлиги

25. Спортни ривожлантириш вазирлиги

Эслатиб ўтамиз, бир муддат аввал Rost24.uz сайтида “Ўзбекистонда 24 вазир ва 109 нафар вазир ўринбосари бор”, "Ўзбекистонда вазирликлар қисқартириладими?" мақолалари эълон қилинган эди. Унда вазирликлар кўплиги ва айни пайтда қисқартириш зарурияти борасида фикрлар олиб чиқилган, жумладан адлия вазирлиги мутасаддилари вазирликлар сонини қисқартириш борасида ўрганилаётгани ва тегишли жойларга таклиф киритилаётганини маълум қилган эди. Шунингдек, сайтда эълон қилинган “Давлат идоралари сонини қисқартириш керакми?” номли сўровнома жойлаштирилган. Унда қатнашганларнинг 77% қисқартириш тарафдори эканини билдиришган.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
60
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
21.10.2022 02:23
Menimcha vazirlik ko‘payishi faqatgina foydaga. Chunki har bir sohani isloh qilishga sharoit yaraladi
22.07.2022 22:33
Вазирликдан ташкари нечта қўмиталар хам бор, уларни хам санаб кўрмабсизде
17.05.2022 21:47
Davlatni pulini yeydiganlar xam kòpayib ketdi xalqni xam òylasin vazirlikni kòpaytirguncha qora xalq ish izlab sarson bòlyapti
25.02.2022 02:23
26. Мусаффо осомон вазирлиги 27. Куп хотинли ва кундошлар вазирлиги 28. Каззоблар ва иккиюзламачилар вазирлиги
22.02.2022 18:31
Урра! Биз вазирлмклар сони буйича дунёда етакчи уринлардамиз.
18.02.2022 21:28
3 ва 19 ни, 8. 9 ва 23ни, 16 билан 23ни, 11 ва 15ни, 12 ва 21 ни, 6 ва 10ни, 1 ва 17ни бирлаштириш керак, 8та вазирлик кискариб, бюджетдан иктисод килинадиган маблагга купрок электр энергия ишлаб чикаришни ташкил килиш керак, э- энергия, газ сув булса кишлокларда хам ишсизлик камайиб, камбагаллик узи йуколади