Бош вазир ўринбосари ўзи танқид қилинган сайтни эътироф этди
Бош вазир ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов "Йил танлови – 2021" ва Rost24.uz сайти ҳақида фикрларини айтиб ўтди:
“Таъкидлаш жоизки, Rost24.uz таҳририяти ўзбек журналистикасига ўзига хос услуби билан кириб келди ва қисқа муддатда ўз ўқувчиларини топиб улгурди. Аслида рост гапириш, ҳақиқатга тик кўз билан қараш осон эмас. Бироқ, Rost24.uz таҳририяти мамлакатимизда бўлаётган воқеа-ҳодисаларга теран нигоҳ билан қараб, ўзининг холисона фикрлари ва қарашлари билан ўқувчилар меҳрини қозонишга муваффақ бўлди.
Rost24.uz сайти томонидан Ўзбекистоннинг энг фаол журналистлари ва блогерлари эътирофи асосида таъсис этилган “Йил танлови-2021” анъанавий тақдирлаш маросимида Туризм ва спорт вазирлиги “Энг намунали вазирлик” номинациясида 2-ўринга муносиб кўрилди.
Бу эътироф вазирлигимиз учун юксак шараф бўлиш баробарида зиммамизга катта масъулият ҳам юклайди. Биз ушбу эътирофга муносиб бўлиш, мамлакатимизда туризм ва спорт соҳалари ривожини янги босқичга олиб чиқиш, Ўзбекистоннинг халқаро имижини ошириш йўлида янада кўп меҳнат қилишимиз талаб этилади.
Таъкидлаш жоизки, Rost24.uz таҳририяти ўзбек журналистикасига ўзига хос услуби билан кириб келди ва қисқа муддатда ўз ўқувчиларини топиб улгурди. Аслида рост гапириш, ҳақиқатга тик кўз билан қараш осон эмас. Бироқ, Rost24.uz таҳририяти мамлакатимизда бўлаётган воқеа-ҳодисаларга теран нигоҳ билан қараб, ўзининг холисона фикрлари ва қарашлари билан ўқувчилар меҳрини қозонишга муваффақ бўлди.
Тўғри, таҳририят жамоаси ўз саҳифалари орқали баъзан туризм ва спорт соҳаларидаги камчиликларни танқид қилди. Бироқ, буларнинг замирида янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, шахсан муҳтарам юртбошимиз бошчилигида сўз эркинлигини таъминлаш, журналистикани чинакам тўртинчи ҳокимиятга айлантириш йўлидаги саъй-ҳаракатлар ётибди, десак муболаға бўлмайди.
“Танқид – келажак меваси” дейишади. Rost24.uz сайти жамоасининг мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга “лаббай” дея жавоб бериб, барча соҳалардаги ютуқларни эътироф этиш баробарида юз бераётган камчиликларни ҳам холисона ёритаётганлиги жамиятимиз тараққиётига хизмат қилмоқда. Шу маънода Rost24.uz таҳририятининг хизматларини қадрлаймиз.
Умид қиламизки, Rost24.uz таҳририяти келгусида ҳам ўз саҳифалари орқали мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни холисона ёритиш орқали жамиятимиз ривожига ўзининг муносиб улушини қўшади. Бу йўлда уларга куч-қувват тилаймиз.
Маросимнинг барча ғолибларини самимий қутлаб, юксак эътироф учун ўз миннатдорлигимизни билдирамиз!", деди Азиз Абдуҳакимов.