Kun.uz журналисти Аббос Салайдинов "Йил танлови - 2021"да "Энг яхши вазирлик", "Йил давомида яхши ишламаган вазирлик", "Энг намунали давлат ва жамоат ташкилоти" ва "Йил одами" учун кимлар лойиқлиги ҳақида батафсил маълумот берди.
1. 2021 йилнинг " Энг яхши вазирлиги" — Адлия вазирлиги.
"Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ишлайман. Буларнинг ичида биттаси вазирлик ва буни мен энг яхши вазирлик деб айтоламан. ОАВга очиқ ва фаол. Шу жиҳатдан Адлия вазирлиги деб бемалол айта оламан".
2. 2021 йилда яхши ишламаган вазирлик – ушбу саволга журналист жавоб бермади. "Мен ишлаган вазирликлар бўйича муаммо бўлмаган, бошқа вазирликлар рўйхатига бир қараб чиқиш керак экан", деб айтиб ўтди.
3. 2021 йилнинг "Энг намунали давлат ва жамоат ташкилоти" – Суд тизими(Олий суд, вилоят судлари), Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Бош прокуратура. "Буларга берган саволимиз ҳеч қачон очиқ қолмайди", деб таъкидлаб ўтди Аббос Салайдинов.
4. 2021 йил "Йил одами" - Элдор Шомуродов ва Русланбек Давлетов
"Қайси мезонга қараб танлашга боғлиқ бу. Бир нечта мезонга қараб баҳолайдиган бўлсак, биринчисига Ўзбекистон номини танитиш бўлса Элдор Шомуродовни кўрсатаман. Иккинчисига Ўзбекистонда фаолият юритаётган инсонга келадиган бўлсак, Русланбек Давлетовни кўрсата оламан. Чунки бу инсонга нисбатан жамоатчиликда яхши фикрлар шаклланган. Бу фикрга яраша соҳада жуда кўп ишлар амалга оширилди. Соҳадаги очиқлик, ошкоралик, шаффофлик бўйича кўп ташкилотларга намуна бўлолади. Матбуот хизмати ҳам яхши. Тўғри, бу мақташга ўхшаб қоляпти, лекин барча фикримни асослаб бера оламан. Бу мақтов эмас", дея фикрини якунлади журналист.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг энг фаол журналистлари ва блогерлари томонидан “ЙИЛ ТАНЛОВИ — 2021” да йил давомида энг муносиб ишлаган давлат ва жамаот ташкилотлари, раҳбарлар, фаоллар сараланди. Жорий йилнинг 21 январь куни катта тантанали маросимда ғолиблар эълон қилинади.