Фарғонанинг барча туман ва шаҳар ҳокимлари Кисловодск, Ялта каби сиҳатгоҳларда дам олишга кетди

03.01.2022 10:27

Rost24.uz ахборот  сайтида “Барча амалдорлар — вазиру ҳокимларгача хорижга, дунёнинг энг сўлим масканларига дам олиш учун кетмоқда ЁХУД Ўзбекистонни чўлга айлантирган амалдорлар хорижнинг баҳаво масканларида дам олишади” мақоласи эълон қилинган эди.

Унда Ўзбекистон ҳукумати амалдорлари таътилга чиқаётгани маълум қилингани, бироқ солиқ тўловчиларга раҳбарларнинг қаерларга кетаётгани, давлат ҳисобидан қанча ҳаражат қилингани каби маълумотлар очиқланмаётгани ёзилган эди. Шунингдек, ОАВда ҳукумат вакилларининг дам олишига боғлиқ аслида халқ билиши керак бўлган маълумотларни очиқланиши кераклигини айтилган эди. 

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Фарғона вилоятининг барча туман ва шаҳар ҳокимлари 2022 йил 1 январдан 15 январгача таътилга чиққанини маълум қилди.

Давлат раҳбари томонидан барча маҳаллий ҳокимлик ҳамда сектор раҳбарларининг меҳнат таътилига чиқиши ва даволанишини 2 босқичда ўтказиш мақулланди, дейилади хабарда.

Биринчи босқичда таътилга чиқаётган туман ва шаҳар ҳокимларининг вазифалари вақтинчалик ҳоким ўринбосарлари зиммасига юклатилди. 

Шунингдек, ҳокимларга уларнинг ўринбосарларини 2022 йил 17 январдан соғлиғини тиклаш мақсадида меҳнат таътилига чиқаришни таъминлаш топширилди.

Шаҳар ва туман ҳокимлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бошқармасининг 1 - сон ва 2 - сон шифохоналари, “Қибрай”, Россиядаги Ўзбекистон ва Ялта санаторияларида ҳамда Касаба уюшмалари федерациясининг “Чинобод Плаза”, “Турон” ва “Оқтош” санаторияларида соғлигини тиклайди. 

Фақатгина вилоятда Қувасой шаҳар ҳокими дам олишга чиқмади. Чунки бу ҳоким яқинда иш бошлаган эди.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
5
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар