Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш вазири лавозимига янги тайинланган Шерзод Шерматов ижтимой тармоқларнинг блокланиши бўйича мухбиримиз саволига жавоб берди.
"Мен келганимдан буён ҳали биронта ижтимоий тармоқ блоклангани йўқ”, деди Шерзод Шерматов.
Мухбирнинг бундан кейин блокланмаслигига кафолат бероласизми, деган саволига эса "…ижтимоий тармоқларнинг блокланиши менинг ваколатимга кирмайди. АКТ вазирлиги топшириқ тушадиган бўлса биз уни бажарадиган вазирликмиз. Шунинг учун “кафолат берасизми?” деган саволингиз менга эмас”, дея жавоб қайтарди.
Аммо тикток, твиттер ва қисқа муддатга телеграмнинг блокланишига асос сифатида кўрсатилаётган “ШАХСГА ДОИР МАЪЛУМОТЛАР ТЎҒРИСИДА”ги Қонуннинг 34-моддасида ваколатли давлат органи бошқа манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан биргаликда ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминлаш юклатилган.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Инвестиция ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ҳам ўз ваколатига кирадиган муаммоларни бошқа тизимларга ағдарган эди. “Вазир Сардор Умрзоқов аслида ўз вазифаси ҳисобланган ишни бошқаларга ағдармоқда”
Маълумот учун: Шерзод Шерматов ушбу лавозимга тайинланмасидан аввал собиқ Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов айнан ижтимоий тармоқларнинг блокланиши сабаб эгаллаб турган лавозимларидан озод этилган эди.