Ўзбекистонда бугун коррупцияга қарши курашувчи 7 тадан ортиқ ташкилот ва давлат органлари мавжуд, аммо халқаро рейтинглардаги вазият бизни хурсанд қиладиган даражада эмас.
Ўзбекистон Коррупцияни қабул қилиш индекси рейтингида дунёнинг 180 давлат орасида 146-ўринни эгаллаб турибди.
Салкам икки йил аввал ташкил топган коррупцияга қарши курашиш агентлиги "6+1" бўлиб ҳам ўз вазифасини эплай олмаяптими?
Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни бевосита амалга оширувчи бўлимлар давлатнинг бир қанча органлари таркибида ҳам бор.
1. Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги;
2. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси;
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати;
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги;
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги;
6. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
7. Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа давлат органлари ҳам амалга оширади.
Бу ҳақида "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги қонуннинг 7-моддасида айтиб ўтилган.
Бу давлат органларида фаолият юритаётган коррупцияга қарши курашиш ташкилотлари агентликка қўшимча ёрдам бериши керак, аслида. Чунки ҳар бир ташкилотнинг коррупция бўйича қилинаётган ишлари, ўз органи томонидан тартибга солинса, агентликка бу фақат ва фақат ёрдам бўлади. Лекин бу амалда сезиляптими? Битта "Коррупцияга қарши курашиш агентлиги" бутун жамиятдаги муаммоларга улгурмаслиги мумкиндир, аммо катта-катта давлат органларида коррупцияга қарши курашиш фаолияти йўлга қўйилгани Ўзбекистонда коррупция кўламини камайтиришга керак эмасмиди?
Ўзбекистон Республикасининг Коррупцияга қарши курашиш бўйича Миллий кенгаши бу ташкилотларнинг барчасини қилаётган ишини мувофиқлаштиради. Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Миллий кенгашнинг ишчи органидир. Шундай экан бу ташкилотларнинг барчаси бирлашса, вазият бошқача бўлиши керак эмасмиди, аслида..?
Давлат бюджетидан маблағ олиб 10 яқин давлат ташкилотлари коррупцияга қарши курашса-да, ОАВ орқали тендерларда, давлат харидларини амалга оширишда бирин-кетин коррупцион ҳолатлар рўй бераётганининг гувоҳи бўлмоқдамиз.
*****
Сайтимизда бундан олдин эълон қилинган коррупцияга оид материаллар:
Бугун Тошкентда яна 12 минг аҳоли адолатсизликнинг, коррупциянинг, непотизмнинг қурбони бўлди
Ўзбекнефтгаз»да тўхтамаётган коррупция бензин нархининг кескин ўсишига сабаб бўлмоқда...(ми?)
Очиғини айтиш керак, ҳали ҳам бизда ўғрилик кўп. Коррупция кўп» – Шавкат Мирзиёев
Икки ой ичида энг кўп коррупция ҳолати аниқланган ҳудудлар рейтинги эълон қилинди