Энг кўп коррупция ҳолати аниқланган ҳудудлар рейтинги

30.07.2021 14:12

Андижон вилояти, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти кучли учликни бошқармоқда.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан жорий йилнинг июнь-июль ойларида ўтказилган мониторинг тадбирларида Республика бўйича бюджет буюртмачилари томонидан қиймати 141 млрд. сўмлик 458 та танловда «Давлат харидлари тўғрисида»ги ва «Рақобат тўғрисида»ги Қонунларнинг талаблари бузилишига йўл қўйилганлиги аниқланди. 

Шундан,

Андижон вилоятида 34,4 млрд. сўмлик (104 та);

Тошкент шаҳрида 19,5 млрд. сўмлик (51 та);

Тошкент вилоятида 13,9 млрд. сўмлик (50 та);

Сурхондарё вилоятида 13,8 млрд. сўмлик (43 та);

Самарқанд вилоятида 12,8 млрд. Сўмлик (50 та);

Қашқадарё вилоятида 12,5 млрд. сўмлик (41 та);

Жиззах вилоятида 8,3 млрд. сўмлик (20 та);

Бухоро вилоятида 7,3 млрд. сўмлик (33 та);

Хоразм вилоятида 5,3 млрд. сўмлик (18 та);

Навоий вилоятида 5,2 млрд. сўмлик (16 та);

Қорақалпоғистон Республикасида 3,4 млрд. сўмлик (11 та);

Наманган вилоятида 2,6 млрд. сўмлик (11 та) ҳамда

Фарғона вилоятида 2,0 млрд. сўмлик (10 та) танловлар бўйича давлат харидларига оид қонунчилик талаблари бузилгани маълум бўлди.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
4
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
01.08.2021 19:27
Аникланди- натижаси кани???
30.07.2021 20:13
Шунча бюджет пулларига жуда катта замонавий болалар учун тиббиет маркази қурса ва энг замонавий тиббий жихозлар олса бўлади. Бу жуда кўп норасида гўдаклар хаетини сақлаб коларди. Сал инсоф керакда
30.07.2021 19:25
Энди нима чора курасанлар? Битта кечирим сурб куйса булдими? Охирги пайтлар кечирим хам сурамаяптию.