Зоир Мирзаевнинг одатларидан бири: панжараларга қарши кураш

26.11.2021 14:32

Ҳокимлик ва халқ ўртасидаги тўсиқ олиб ташланмоқда.

Яқиндагина Тошкент вилоят ҳокими лавозимига тайинланган Зоир Мирзаев ислоҳотни ҳокимлик биноси атрофидаги панжараларни олиб ташлашдан бошлади.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича ҳудудда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида яшил боғ ташкил этиш мақсадида ҳокимлик биноси атрофидаги панжаралар олиб ташланиб, ўрнига дарахт кўчатлари экиш ишлари олиб борилади.

Шунингдек, “Амфитеатр” биносини қайта таъмирлаш ҳамда атрофида кўнгилочар масканларни ташкил этиш ишлари ҳам давом этмоқда.

Боғ ва “Амфитеатр” биноси 2022 йилгача тўлиқ фойдаланишга топширилади ҳамда 150 та иш ўрни яратилади.

Эслатиб ўтамиз, Зоир Мирзаев Қашқадарё вилоятида ҳоким вазифасида ишлаган вақтда ҳам ҳокимлик биноси атрофидаги панжараларни олдириб ташлаган эди:

«Кичкинагина ташкилотлар панжара, панжарадан сўнг яна бир бало қўйиб, одамларнинг йўлини тўсиб қўйган. Ўзи ҳеч бир иш қилмайди, қўриқланадиган ҳеч нарса йўқ, лекин панжара билан тўсилган. Мен шундай пайтда ташкилот раҳбарларидан панжара билан кимдан нимани қўриқлаётганини сўрайман. Хўш, ташкилотини халқдан қўриқлаяптими?» – деган Зоир Мирзаев.

*****

Мавзуга оид мақолалар:

Тошкент вилоятида ҳокимлик Президент фармони билан найранг ишлатиб, 12 минг аҳолини мактабсиз қолдирмоқда

ТАҲЛИЛ: Зоир Мирзаев Тошкент вилоятини Қашқадарё даражасига олиб чиқиш учун келдими?

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
1
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
27.11.2021 11:41
E Xudo, qaysi gunohlarimiz uchun bizning Jizzaxga ham shunday hokimni ravo ko'rmaysan?
26.11.2021 22:42
Зоир Мирзаев ишга бел боглабсиз ишингизга омат худо ёр булсин
26.11.2021 20:31
"Ura-ura"siz ham xalqqa yaqinlashsa bo'larkan-ku
26.11.2021 19:42
Yaxshi ish boshlapti