Антикоррупция агентлиги амалдорларнинг коррупцион системасини фош қилмоқда, прокуратура эса оқлаб чиқмоқда

25.11.2021 18:13

Куни кеча сайтимизда коррупцияда айбланган Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари Баҳром Қурбонов ҳақида мақола эълон қилинган эди.

Унда Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари раислик қилган тендерда унинг укаси асосчи бўлган фирма ғолиб бўлгани ҳикоя қилинганди. Мақолада ушбу коррупцион ҳолатда қатнашган ва Коррупцияга қарши кураш агентлиги томонидан коррупцияда қўл урганликда айблаган ҳоким ўринбосари ҳамон амалда экани танқид остига олинган.

Вилоят ҳокими ўринбосари Б.Қурбоновнинг бу коррупцион қиссаси аслида оммавий ахборот воситалари томонидан 1 йилдан буён ёритиб келинган. Шу билан бирга Коррупцияга қарши кураш агентлиги ҳам йил давомида Хоразм вилоятидаги ушбу коррупцион ҳолатни брифингларда қайта-қайта эълон қилиб келган. Аммо, rost24.uz мухбирларининг суриштирувига кўра, агентлик томонидан жиноят сифатида талқин этилган ҳолат юзасидан прокуратура аллақачонлар ўз оқловларини баён   қилгани маълум бўлди.

Қонун бузилишини олдини олувчи орган Қурбоновнинг ишини қуйдагича изоҳлайди:

"Хоразм вилояти ҳокимининг капитал қурилиш коммуникациялар, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Б.Қурбанов 20 млрд. сўмлик “Урганч шаҳридаги перинатал марказини реконструкция қилиш” бўйича давлат буюртмаси бўйича ўтказилган тендерда раислик қилиб, тендерда объектни реконструкция қилиш укаси У.Қурбановга тегишли бўлган “Бунёдкор” МЧЖга берилганлиги ҳолати юзасидан тўпланган ҳужжатлар қўшилган.
Аниқланишича, вилоят ҳокимлиги ягона буюртмачи инжиниринг компанияси томонидан 7018648-сонли лот орқали ўтказилган бошланғич нархи 20.380,6 млн. сўм бўлган “Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги перинатал марказини реконструкция қилиш” объекти бўйича “Бунёдкор” МЧЖ, “Урганч қурилиш бетон” МЧЖ ва “Ирдимзон қурилиш” хусусий корхонаси томонидан оферталар тақдим қилинган.

Шунингдек, комиссия томонидан 1-йиғма жилд хужжатларини баҳолаш натижалари бўйича “Урганч қурилиш бетон” МЧЖ 65,6 балл, “Ирдимзон қурилиш” хусусий корхонаси 80 балл, “Бунёдкор” МЧЖ 81,7 балл тўплаганлиги маълум бўлган. “Урганч қурилиш бетон” МЧЖ ўтиш баллини тўплаб билмаганлиги сабабли тендердан четлаштирилган. 2-йиғма жилдни хужжатлари очилганда, “Ирдимзон қурилиш” хусусий корхонаси 20.257,1 млн. сўм ва “Бунёдкор” МЧЖ 20.180,6 млн. сўм таклиф қилган ҳолда тендер ғолиби бўлган.

Бундан ташқари, тендерда “Бунёдкор” МЧЖнинг таъсисчиси У.Қурбанов, вилоят ҳокимининг ўринбосари, тендер комиссияси раиси Б.Қурбановнинг укаси эканлиги, шунингдек тендерда У.Қурбанов эмас, жамият бўлим бошлиғи Б.Саидов ишончнома асосида иштирок қилгани ҳамда тендер комиссияси йиғилишларида комиссияси раиси Б.Қурбанов иштирок қилмагани маълум бўлган.

Терговда юқоридаги ҳолатлар Монополияга қарши курашиш қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўрганилиб, тендер қонуний ўтказилгани ҳамда тендер хужжатларини баҳолаш тўғри амалга оширилганлиги ҳақида маълумотнома тақдим қилинган."

Энди оддий саволлар туғилади: 

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги нега амалдорларни коррупцияга қўл урганликда айблаб уни ошкора оммага бот-бот маълум қилиб келмоқда. Топ-тоза амалдорларни бундай бадном қилишга қарши агентлик мутасаддиларига нисбатан жазо бўлиши керак эмасми? 

Агар агентлик маълумотлари рост бўлса, нега унда прокуратура каби органлар амалдорларни оқлаб яна ўз ишини давом эттиришга имконият яратиб беради?

Тўғрироғи бизга тушунтириб беринг. Нималар бўлаяпти? Жамоатчилик билишга ҳақи бор. Тегишли масъуллардан муносабат кутиб қоламиз.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
5
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
06.12.2021 03:04
Яна уч турт сайтларда эьлон килиш керак коррупцияга карши кураш агентлигини судга бериш керак тухмат килганлиги учун бунака холат биринчи марта эмаску нима булибди тендерда хоким уринбосарининг укаси ютса очдан улсинми улар халк кун куриш йулларини билиб олган Россия Козогистон Туркия Корея
26.11.2021 11:38
Qarindoshlarni xafa qilish yaxshi emas: qolganlar o'lib ketavermaydimi
26.11.2021 06:14
Коррупция коррупцияни химоя киладида.