Rost24.uz кўтариб чиққан мавзуни Президент ҳам кескин танқид қилди

24.11.2021 15:34

Президент Шавкат Мирзиёев Шайхонтоҳур туманига ташрифи давомида шаҳар ИИББ бошлиғи ҳамда шаҳар прокурори фаолиятини кескин танқид остига олди.

«Тошкентдаги жиноятчилик бўйича вазиятни мен айтмай, сизлар эшитманг. Жиноятчилар орасида «солиқчилар» пайдо бўлди ҳозир. Улар бозорлардан солиқ ундиришяпти, давлатдан алоҳида солиқ оладиган гуруҳлар пайдо бўлган. Мен ер тагида илон қимирласа биламан. Биз бундайларни дарҳол жиловлашимиз керак, жиловлаймиз ҳам», деди Президент.

Rost24.uz сайти ҳам 10 кун олдин айнан шу мавзуда танқидий мавзу тайёрлаган эди

Унда пойтахтдаги замонавий бозорларимиз атрофи ёйма бозорларга тўлиб бораётгани, валюта айрибошлашдаги қора бозор йўқолгандан сўнг валюта бозоридаги катта даромад қилиб ўрганган хотинлар энди энг гавжум бозорларнинг атрофига эгалик қилишга ўтишгани, ҳаттоки, йўл атрофларини эгаллаб ижарага беришни ҳам бошлаб юбораётгани тилга олинган. Буларнинг ортида турганларга чора кўрилиши лозимлиги ҳам айтиб ўтилган эди.

Шавкат Мирзиёев танқидидан сўнг Rost24.uz ахборот сайти "Тошкент савдо маркази" маъмуриятидан муносабат сўради.  

"Тошкент савдо маркази" маъмуриятининг билдиришича, бозорлар атрофидаги ёймачиларни тартибга солиш бўйича ўтказилаётган чора-тадбирларга томошабин бўлмасдан ўз ҳиссасини қўшаётган экан. Жумладан,  янги қурилган "Тошкент савдо маркази"нинг пастки қаватидан 6 ойга текин туриш имтиёзи билан 600 га яқин жой ажратишган экан.

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар ИИББнинг фаолиятини бежизга танқид остига олмади. Бу тизим бугунги кунда жиноятчиликка қарши курашишни бироз сусайтирган десак ҳам хато қилмаган бўламиз. Чунки Ички ишлар ходимлари жиноятчилик бир четда қолиб муаммони кўтариб чиққан журналист ва блогерларнинг овозини ўчириш билан овора бўлиб қолмоқда. Бу борада айниқса, ҳоким ва прокурорларнинг топшириғини сидқидилдан бажариб келмоқда десак ҳам муболаға бўлмасов...

 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
5
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
26.11.2021 02:40
Yana osha abu saxiydagi yoyma mavzusimi. Rost 24jurnalistlari agar rostanam adolatli bosela zakazga ishlamasela ertaga kelib osha yoymadegilaniyam fikrini eshitib korila. Abu saxiy mamuriyati joy bermoqciligi rost lekin oyiga 2000000dan tolov sharti bor. Yoymachila tolovga rozi lekin ula bermoxchi bogan joydan umuman odam yurmidi. Odam yurmidigan joyda qanaqb sovda qilish mumkin? Yoyma xaqidagi 1maqolelanchiqqanida silani zakazga ishlisila degandim noxolisliyda ayblagandim. Agar rostanam xolis boganilada aloqa chiqardila vaziyatti oxirigacha organardila. Xic qachon 1taraflama fikr bildirmela osha yoymada kamida 300ta oyla rozgorini tebratvoti oylasini boqvoti. Davlatga osilvovotgani yo ozini aravasini ozi tortvoti. Yoymani mashaqqatini bilmoqchi bosela 1kun ertalabdan kechgacha sovdaga chiqib korila keyin material tayyorlela. Xalqqi qargishidann qorqila xurmatli jurnalistla
24.11.2021 22:00
Yegan og'iz uyaladi
24.11.2021 21:52
Nahotki, "xotinlar" orqasida "erkaklar" turganini oddiy xalq biladi-yu, melisaning kattalari bilan prokuror bilmasa? Xalq endi bunaqa cho'pchaklarga ishonmaydi