ДХХнинг собиқ Марказий биноси давлат амалдори фарзандига қонуний сотилдими?

19.06.2021 13:02

МУҲОКАМА ДАВОМ ЭТМОҚДА 

Интернет тармоқларида Тошкентнинг Сайилгоҳ кўчасида жойлашган ДХХнинг собиқ марказий биноси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг ўғли раҳбарлик қилаётган фирмага сотилгани ҳақида хабарлар жиддий мунозаралар марказида бўлиб турибди.  

Metropol Group компанияси асосчиси Дониёр Камиловнинг шахси ва унинг хариди атрофидаги муҳокамалар ҳамон тўхтагани йўқ. 

Rost24.uz ахборот сайти ДХХнинг собиқ биноси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрь санасидаги 846-сонли қарорига кўра, Давлат хавфсизлик хизматига тегишли бўлган “Марказий бино” архитектура ёдгорлиги сифатида рўйхатга олинган ҳамда ушбу қарорда мазкур бино бадиий ёки ўзга маданий қимматлилиги туфайли унга гаров ва ипотека қўлланилиши мумкин эмаслиги ҳақида ёзган эди. Кейинчалик мазкур журналистик суриштирувга асосан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти Ишчи гуруҳ тузиб сайтда кўтарилган мавзуни ўрганиб чиқди. 

Маданий мерос департаментининг илмий экспертиза кенгаши шундай хулоса чиқарган:  

1. Буюк Турон кўчасида жойлашган 1950 йилларда барпо этилган маъмурий бино тарихий ва меъморий жиҳатдан сақланишга мувофиқдир ва уни миллий моддий-маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатида қолдириш зарур. 

2. Шу бинонинг қисми ён-атрофида жойлашган Князь Романовнинг саройи билан бир яхлит меъморий туристик объект деб ҳисоблансин.

3. Мажмуанинг Сайилгоҳ ва Матбуотчилар кўчаларида жойлашган маъмурий қисмлари ҳам ўз қийматига эгадир ва уларни ҳам меъморий тарихий объект сифатида сақланиши мақсадга мувофиқдир. 

4. Иншоотлар конструктив жиҳатдан ҳам мураккаб ишланган ва узоқ муддат фойдаланиш  мумкин.

Объект Моддий-маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатида қолдириш юзасидан қарор қабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрь санасидаги 846-сонли қарорига кўра, Давлат хавфсизлик хизматига тегишли бўлган “Марказий бино” архитектура ёдгорлиги сифатида рўйхатга олинган ҳамда ушбу қарорда мазкур бино бадиий ёки ўзга маданий қимматлилиги туфайли унга гаров ва ипотека қўлланилиши мумкин эмас.  

Ўзбекистон қонунчилигига кўра, давлатга тегишли бўлган моддий маданий меросни сотувга қўйиш қонун билан тақиқланган. 

Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига кўра, давлат мулкида турган моддий маданий мерос объектлари давлат тасарруфидан чиқарилиши ва хусусийлаштирилиши мумкин эмас.

Департамент қонунчиликка кўра, давлатга тегишли бўлган моддий маданий меросни сотувга қўйиш қонун билан тақиқланганини эслатди ва айнан ДХХнинг Сайилгоҳ кўчасидаги собиқ марказий биносини сотиш ноқонунийлиги бўйича расмий муносабат билдирди. Аммо давлатнинг расмий идораси томонидан Ўзбекистон қонунларига кўра, сотилиши мумкин эмас деб хулоса берилганига қарамасдан, халқ мулки бўлган мазкур бино сотувга қўйилди ва бугун давлат амалдорининг фарзанди мулкига айланди. Тегишли идоралар томонидан на Rost24.uz сайтида эълон қилинган маълумотга ва на Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти хулосасига нисбатан муносабат билдирилди.

Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги юқорида кўрсатилган қонун бузилишига нисбатан ҳозирча жимгина туришибди.

Ўйлаймизки, мазкур масала юзасидан жамоатчилик олдида ўзини масъулиятли деб билган мутасаддиларимиз, бу борада, албатта, ўз муносабатини билдириб, керакли тушунтиришни берадилар.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
7
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
06.12.2021 03:27
👏
07.07.2021 20:11
Hurmatli Anora Sodiqova siz rahbarlingizdagi Rsot24.uz sayti bizga Alisher Navoiy nomidagi Toshkent davlat o'zbek tili va adabiyoti universiteti jamoasiga juda ma'qul. Albatta sababi, real mushohadali voqealiklarni tafsilotlarni ko'tarib chiqib, xalqimiz oldidagi o'z jurnalistik ma'suliyatli va kerak bo'lsa og'ir ba'zi paytlarda hattoki, senzura ostida qolishga harakat qilib siz va sizning jamoangizni irodasini, majoziy aytganda qalamingziga bosim o'tkazayotgan ba'zi birovlar qaytarib aytaman "eski zamonni hohlovchilar" , hali ham Prezidentimiz boshlagan siyosatni chiqaroytgan qonun va qarorlar tub mohiyatini tushunmayotgan ayrim mutasaddi rahbarlar hech qachon irodangizni bukib qolmasinlar. Sizlarga omad, zafarlar, hukumatimiz rahbari olib borayotgan siyosatni to'g'ri yo'lga qo'yish borasida esa joylardagi mutasaddi rahbarlarga Ollohdan insoflar so'raymiz! QADRLI JURNALIST OPAMIZ ANORA SODIQOVA VA SAYT JAMOASI, BARCHA JURNALISTLARIMIZGA Unutmang siz va siz kabi jonkuyar xalqparvar, xalqni dardini, fikrini, davlat va jamiyatimizdagi ba'zi amaldorlarning noqonuniy hatti-harakatlari va ularni "tarbiyalash"dek buyuk xizmatlaringizda hech qachon chekinmang. Jurnalistlarimiz ommaviy axborot vositalari hodimlari - jamiyat va Davlat oldidagi eng halol kerak bo'lsa, u dunyo bu dunyodagi eng savobli faxrli kasbdir. OLLOHIM AVVALO YURTBOSHIMIZNI, SIZDEK XALOL VA QO'RQMAS JANGGA SHAYLANGAN ASKARLAR KABI XALQIMIZ MANFAATLARINI YUQORI AMALDORLARDAN HAM USTUN DEB BILGAN HALOVATIDAN KERAK BO'LSA, SENZURASIDAN QO'RQMAY O'Z SO'ZINI AYTA BILAYOTGAN JURNALISTLARIMIZNI, YURTIMIZNI INSOFLI AMALDORLAR-U RAXBARLARINI O'Z PANOHIDA ASRASIN! BILING AMALDORLAR SIZLARGA TEGISHLI GAP, SIZ BITTA ODDIY XALQ VAKILIGA YOKI BITTA JURNALISTGA BOSIM O'TKIZARSIZ, QO'LINGIZ BALAND KELIB QOLGANI BOSIM O'TKAZGANI SIZ YUTDINGIZ DEGANI EMAS, XALQ KIM QANDAY ISHLAYOTGANINI, KIM NIMA QILAYOTGANLIGINI JUDA YAHSHI BILADI, PREZIDENTIMIZ BOSHLAGAN ADOLATLI OSHKORALIK ILA SIYOSAT YURITISH MEXANIZMIGA PUTUR YETKAZMANG, KORRUPSIYAGA YO'L QO'YMANGLAR, PREZIDENTIMIZ BERGAN ISHONCHNI OQLAYLIK, OXIR MANZILIMIZ - BARIBIR BIR!
20.06.2021 06:01
Хохлаган жойни сотиб олишади, сотишади. Эртага Узбекистонниям сотиб юборишади бу кетишда . Конунни хохлаган тарафдан бузаверишади, уларга мумкин. Хечкимга хисобот беришмайди. Халк ижтимой тармокларда мухокама килишади 1 - 2 ой шу билан хаммаси тинчиб кетади.