Бу тизимда ҳар ойда ўлим кузатилади, вазирлик эса бунга кўз юмади

15.11.2021 13:00

Биргина инсоннинг ўлими ҳам аслида жамият учун оғриқли ҳол бўлиши керак. Бу тизим иш жараёнида эса деярли ҳар ойда ўлим ҳолати кузатилади. Тўғри бу оғир айблов, лекин ҳақиқат.

Ўлимларни яшириб ПРга ружу қўйган вазирлик фаолиятини очиқлаш вақти келмадими?

Бу тизимда деярли ҳамма нарса эскирган. Маошлар камлиги сабаб ходимлар қўшимча даромад топиш илинжида.

У ерда раҳбарлар катта маош олади, ходимлар эса арзимаган ойликка ишлайди. Ҳар онда ўлим хавфи бор. Биз билан улар деярли ҳар куни дуч келади. 

Нега бу монопол ташкилот ўлимларни яшириб келмоқда? Маошнинг камлигига нега изоҳ бермайди ва қачон ишчилар хавфсизлигини ўйлайди? Оддий ходимлар ҳаётини ким ўйлайди?

Ҳар куни "бугун орамиздан ҳеч ким кетмасин", дея илинж билан ишга отланиб, юрак ҳовучлаб яшаётганлар тақдири...

"Қани эди янги йилгача ҳамкасбларимизнинг барча омон бўлсайди", дея юракни ўртаётганлар ноласи.

Тез орада Rost24.uz сайтида...

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
8
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
11.12.2021 02:09
O'qituvchilar bo'lsa kerak...
06.12.2021 14:12
Elektriklar
04.12.2021 17:49
согликни саклаш
25.11.2021 18:30
Ko‘pchilik fikr bildirgan lekin bulani ko‘pchiligi otni kallasiday olib yotibdiku. O‘sha FVV yoki
25.11.2021 00:04
Согликни саклаш вазирлиги булса керак
24.11.2021 18:36
Kasaba uyushmalari, mehnat vazirligi tekin oylikni olib yotishibdi. Közlari kör quloqlar kar
24.11.2021 18:35
Havo yo'llari xodimlari yoki yozilgan fikrlardan bittasi.
24.11.2021 18:31
Bunday vazirliklar juda köp. Qaysi birini aytay.
24.11.2021 14:55
Қурилишда ўлим холати кўп учрамоқда ва уларнинг ойлик маоши оз бўлишига қарамасдан обектни бирор бир "байрам кунига топшириш керак" деган бахонада кунига 10-12 соатлаб ишлашади.
20.11.2021 00:31
Ommaviy axborot vositalari hodimlari bo'lsa kerak
19.11.2021 11:14
ободонлаштириш ёки бечора махалла тизими
18.11.2021 15:51
Олий мажлис депутатлари
17.11.2021 14:50
ҳозирги кундаги аниқ ҳақиқат,Ҳамма тизимда қарасангиз меҳнат қилаётган одам паст ойлик олади ,қонунда белгиланган рағбатлантиришларни ҳам билмайди,лекин раҳбарлар ишлаш жойидан қушимча даромад ҳам олади , рағбатлантиришни ҳам , ойлиги ҳам куп , шунинг учун ходимларни менсимайди, бу ерда Касаба уюшмаси каерга карайди аслида, ишчиларни тарафини олмай, ҳолбуки улар улардан сурамай 1 фоиз касаба уюшмасига пулни ундиришни биладилар ҳолос
16.11.2021 16:50
FVV yoki 01
16.11.2021 04:07
Пожарныклар бўлса керакда.
15.11.2021 23:38
Энергетиклар ва энергетика вазирлиги
15.11.2021 23:34
Adashmasam gap sogʻliqni saqlash vazirligi va sogʻliqni saqlash tizimi hodimlari haqida.
15.11.2021 23:33
Adashmasam gap sogʻliqni saqlash vazirligi va ishchi hodimlari haqida
15.11.2021 22:19
Menimcha, HALOL DOKTORlar bo'lsa kerak
15.11.2021 22:18
Электр энергияси билан шуғулланувчи ходимлар. Улар ҳаётларида бир марта адашади.
15.11.2021 21:36
Kasbniyam aytingda endi
15.11.2021 20:57
қайси тизим бу?
15.11.2021 20:19
Кайси вазирлик хакида бу? Ободонлаштиришмасми?